Ўзбекистон | 17:57 / 06.10.2018
20913
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг “НТВ Плюс“ телекомпанияси раҳбари асли тошкентлик эканини маълум қилди

Фото: ЎзА

Россиянинг энг йирик телекоммуникация компанияси – “НТВ плюс“ бош директори Михаил Дёмин Тошкентда туғилиб-ўсганлигини айтди.

Дёмин Ўзбекистон-Россия медиа-форумида иштирок этмоқда. 

“Биласизми, мен Тошкентда туғилганман, у менинг она шаҳрим, болалигим ёдгорлиги. Доим “Фарҳод“ бозоридан бозор-ўчар қилардик. Бувимни айтмайсизми, соф ўзбек тилида гаплашарди. Буларнинг бари кечагидек ёдимда”, - деган у ЎзАга берган интервьюсида

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон-Россия медиа-форуми икки мамлакатнинг медиа соҳаси бўйича фаол ҳамкорлик қилишида кўприк вазифасини ўтайди. 

“Биз ўзаро мулоқотда компаниямизнинг телекоммуникация соҳасидаги тажрибалари билан ўртоқлашдик“ деди у. 

Бугунги кунда “НТВ Плюс“ – сунъий йўлдош рақамли телевидение (HDTV)нинг 270 та каналини ўзида жамлаган, Россия телекоммуникация бозорида муваффақият қозонган етакчи компаниялардан ҳисобланади. 

Мавзуга оид