Ўзбекистон | 21:33 / 06.10.2018
13656
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда ҳарбийлар янги услубда махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказишди 

Марказий ҳарбий округига қарашли дала ўқув майдонларидан бирида янги турдаги махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Таъкидланишича, Жиззах вилоятида ўтказилган ушбу машғулотларда ҳарбий хизматчилар янгича ёндашув асосида илгариги тактика стандартларидан узоқлашган ҳолда нишонларни яксон қилишди.

“Бу турдаги машқлар ҳарбий хизматчиларга турли мураккаб вазиятларда мустақил қарор қабул қилиш ва ҳаракатланишда қўл келиши таъкидланмоқда”, дейилади хабарда.

Вазирлик матбуот хизмати хабарида айтилишича, шунингдек, мураккаб жараёнлардан ҳисобланувчи ғаввослик амаллари ҳам бажарилди. Ҳарбийлар керакли асбоб-анжом ва қуроллар ёрдамида сув остида ҳаракатланиб, қўйилган вазифаларни муваффақиятли уддалади.

Ноқонуний шартли террорчилар гуруҳини қўлга олиш амалиётида бино ичига яширинган террорчилар гуруҳига қўққисдан ҳужум қилиниб, хавф-хатар тўлиқ бартараф этилди.

Мавзуга оид