Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Параосиё ўйинлари. Енгил атлетика ва дзюдода биттадан олтин, яна иккита кумуш нақд
10 октябрь тонгида енгил атлетика ва дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Параосиё ўйинларидаги навбатдаги медалларни қўлга киритишди.
Мусобақанинг тўртинчи кунидаги илк медаль ҳам олтин бўлди. Темур Гиязов баландликка саклашда барча рақибларидан яхшироқ натижага эришиб, чемпионга айланди. У Риодаги Паралимпия ўйинлари ғолиби Тору Сузукини ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Япониялик атлет кумуш медаль билан чекланди.
Маълум бўлишича, Гиязовнинг медали баландликка сакраш баҳсларида Параосиё ўйинларидаги Ўзбекистоннинг илк олтини бўлган.
Фото: Параосиё ўйинлари расмий сайти
Бироз ўтиб, аёллар ўртасида 100 метрга югуришда стартга чиққан Сабина Суханова маррага учинчи бўлиб етиб келди ва 13:65 натижа билан бронза медали соҳибасига айланди. У душанба куни 200 метрга югуришда ҳам бронза медалига сазовор бўлган эди.
Чоршанба тонгидаги дзюдо бўйича баҳслар ҳам муваффақиятли бошланди. -70 кг вазн тоифасидаги Ўзбекистон вакили Васила Алибоева финалда ҳиндистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, йигирманчи олтин медални делегация ҳисобига қўшиб қўйди.
Фото: Параосиё ўйинлари расмий сайти
Эркаклар ўртасидаги дзюдо баҳсларида Шуҳрат Бобоев ва Ширин Шарипов финалга йўл олган бўлса, Шариф Ҳалилов ва Феруза Юсупова бронза учун жангда гиламга кўтариладиган бўлди.
Енгил атлетика ва дзюдодан ташқари бугун Ўзбекистон вакиллари 100 метрга брасс усулида сузиш баҳсларида ҳам стартга чиқади.
Мавзуга оид
09:59 / 26.10.2023
Бобур Омонов Параосиё ўйинлари рекордини ўрнатиб олтин медалга сазовор бўлди, велошосседа бронза
09:51 / 23.10.2023
Параосиё ўйинлари. Ўзбекистон биринчи кунни 3та олтин медаль билан бошлади
14:00 / 06.05.2022
2022 йилги Осиё ва Параосиё ўйинлари номаълум муддатга қолдирилди
01:38 / 21.12.2018