Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Параосиё ўйинларида ўз рекордини янгилади, 5-кун ҳам олтин медаль билан бошланди
Индонезиянинг Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари давом этмоқда. Мусобақа бошлаганидан буён Ўзбекистон терма жамоаси ҳар бир кунни олтин медаль билан бошламоқда.
11 октябрь кунги енгил атлетика баҳсларида Дониёр Солиев 26-олтинни делегация ҳисобига қўшиб қўйди. У узунликка сакраш баҳсларида барча рақибларини ортда қолдириб, Параосиё ўйинлари чемпионига айланди.
Эслатиб ўтамиз, 10 октябрда ўзбекистонлик спортчилар жами 14 та медални қўлга киритган, жамғарилган медаллар сони 47 тага етган эди.
Маълум бўлишича, кечаги натижалардан сўнг Ўзбекистоннинг Параосиё ўйинларидаги рекорди янгиланган.
Илк марта 2010 йилда Гуанчжоуда ўтказилган ўйинларда Ўзбекистон вакиллари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медаль билан 18-ўринни эгаллашган бўлса, 4 йил олдин Инчеонда 22 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза (жами 31 та) қўлга киритган, медаллар сифати бўйича рейтингда 5-ўрин банд этилган эди.
Мавзуга оид
09:59 / 26.10.2023
Бобур Омонов Параосиё ўйинлари рекордини ўрнатиб олтин медалга сазовор бўлди, велошосседа бронза
09:51 / 23.10.2023
Параосиё ўйинлари. Ўзбекистон биринчи кунни 3та олтин медаль билан бошлади
14:00 / 06.05.2022
2022 йилги Осиё ва Параосиё ўйинлари номаълум муддатга қолдирилди
01:38 / 21.12.2018