“Hamkorbank” АТБ халқаро сифат менежменти тизими бўйича ISO 9001:2015 стандарти талабларига мувофиқ деб топилди
“Hamkorbank” акциядорлик тижорат банки ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими аудитидан муваффақиятли ўтиб, мувофиқлик стандартини қўлга киритди.
ISO 9001:2015 сифат менежменти тизимининг асосий мақсади истеъмолчиларнинг талаб ва эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган тизимдир. “Hamkorbank” акциядорлик тижорат банки ҳам ўз фаолияти давомида банк хизматлари истеъмолчиларнинг хоҳиш ҳамда эҳтиёжларини доимий қондириб бориш вазифасини асосий мақсад сифатида белгилаган.
“Hamkorbank” АТБ ўз фаолиятида тўлиғича ўз мижозларининг талаб ва истакларини қондиришга интилади. Бу ҳам банк ривожининг асосий йўналишларидан бири сифатида қайд этилган.
ISO 9001 стандартига мувофиқ сифат менежментини ташкил этиш қуйидаги устунликларни тақдим этади:
• мижозларнинг истаклари асосида маҳсулот ва хизматларни тақдим этиш, мижозларга йўналтирилган меъёрий-ҳуқуқий низомларни қўллаш;
• мижозларнинг талаб-эҳтиёжларини қондириш учун шароит яратиш;
• мижозларга имкониятлар яратишга фаолиятни йўналтириш ва фаолият жараёнидаги хавфларни бартараф этиш;
• сифат менежменти тизимининг муайян талабларига мувофиқликни намоён этиш имконияти.
“Hamkorbank” АТБ раиси ўринбосари Мирзаев Алишер Анварович таъкидлаб ўтганидек:
"Сифат менежменти тизимининг жорий этилиши “Hamkorbank” учун стратегик аҳамиятга эга. Натижаларни яхшилаш учун мустаҳкам пойдевор ҳозирлаш ва умумий олганда унинг барқарор ривожланишини таъминлашда бу муҳимдир. Ушбу стандартда "Режалаштир-амалга ошир-текшир-ҳаракат қил" қоидаси қўлланилган. Шунингдек, фаолият давомида хавф ва қалтисликларни бартараф қилишга йўналтирилган жараёнлар жорий этилган. Эндиликда “Hamkorbank” мижозларга хизмат кўрсатиш ҳамда янги маҳсулотлар ва хизматларни яратишда ISO 9001 да акс этган менежмент сифати принципларига таянади".
Яна шуни таъкидлаш жоиз –“Hamkorbank” акциядорлик тижорат банкининг барча филиалларида ягона кийиниш маданияти стандарти, филиалларни жиҳозлаш буйича ягона стандарти, мижозларга хизмат кўрсатиш ягона стандарти ва бошка хизмат кўрсатиш сифатини оширишга йўналтирилган стандартлар жорий қилинган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
16:55 / 30.11.2022
“Hamkorbank” АТБ янги намунадаги тезкор UZCARD банк карталарини чиқариш хизматини ишга туширди
15:45 / 25.02.2022
«Hamkorbank» «Сбербанк» билан ўтказмаларни тўхтатди
13:00 / 29.08.2021
Чет эл капитали иштирокидаги «Hamkorbank» 30 ёшда: Кеча, бугун ва келажакда
12:00 / 30.06.2021