22:24 / 14.10.2018
68642

98 ёшли она 80 ёшли ўғлига ғамхўрлик қилиш учун қариялар уйига кўчиб ўтди

Британиялик 98 ёшли Ада Китинг 80 ёшли ўғли Том Китингга ғамхўрлик қилиш мақсадида қариялар уйига кўчиб ўтди. 

Она ва ўғил бутун умр давомида бир-бирларидан ажралишмаган. Китинг турмуш қурмаган. Эркакнинг айтишича, онаси ҳаётидаги энг яқин одами бўлган.

Бир йил аввал ўғил унга қўшимча парвариш зарур бўлгани сабабли қариялар уйига кўчиб ўтган. Она бошқа шаҳардаги ўғли ёнига ҳар куни боришга қийналиб, охир-оқибат унинг ёнига кўчиб ўтишга қарор қилган.

Эркакнинг айтишича, у шундай ёшида ҳам онасининг кўрсатмаларисиз ҳеч нарса қила олмайди. Томнинг айтишича, онаси унга ҳали ҳам тарбия беради.

“Гоҳида у “Ўзингни яхши тут” дейди. У менга яхши қарайди”, деб айтган қария Том.

Top