Жаҳон | 09:56 / 16.10.2018
7727
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон ва толиблар Москвадаги музокаралар ҳақида келишиб олди

Фото: EPA/JALIL REZAYEE

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё иккинчи департаменти директори ва президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов сўзларига кўра, расмий Кобул ҳамда «Толибон» террорчилик гуруҳи вакиллари Москвада музокаралар ўтказади. Бу ҳақда у «Известия»га хабар берди.

Кабуловнинг сўзларига кўра, барча томонлар музокаралар ўтказишга тайёрликларини тасдиқладилар. Шунингдек, унинг айтишича, музокараларни ўтказиш санаси шу ҳафта эълон қилиниши мумкин.

«Толиблар ва афғон ҳукумати Москва шаклидаги йиғилишда иштирок этмоқда, у ерда яна 10та бошқа қатнашчи бўлади», - дея қайд этиб ўтди амалдор.

Аввалроқ, бундай музокаралар 4 сентябрь куни бўлиб ўтиши тахмин қилинганди, бироқ, баъзи томонлар, жумладан, АҚШ ва толиблар уларда иштирок этмасликка қўшилмасликка қарор қилишди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал «Толибон» асосчиларидан бири Хитойдан ёрдам сўраганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид