Спорт | 22:08 / 16.10.2018
11458
1 дақиқада ўқилади

Феликс Санчес: «Ўзбекистон кучли терма жамоа экан»

Қатар терма жамоаси бош мураббийи Феликс Санчес Ўзбекистонга (0:2) қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бугунги ўйинда гол уролмадик, чунки Ўзбекистон терма жамоаси кучли эди.

Осиё Кубоги биз учун катта аҳамиятга эга. Биз жаҳон чемпионатига босқичма-босқич тайёргарлик кўрамиз. Осиё Кубоги биз учун муҳим босқичлардан бири ҳисобланади

Ҳимоямизда муаммолар бор, деб айта олмайман. Гол ўтказганимиз ўйиндаги камчиликлардир. Кейинги ўйинларда бу камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Дарвозабонимиз бугун яхши ўйин кўрсатди. Гол бу дарвозабоннинг хатоси эмас, балки ҳужумчининг маҳоратидир. Ўзбекистон кучли терма жамоа бўлгани сабаб мағлуб бўлдик», - деб Санчес сўзларини келтирмоқда ЎФА сайти.

Мавзуга оид