Матёқуб Матчонов “Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси”га раис этиб сайланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 июлдаги ПҚ-3880 сонли “Миллий киноиндустирияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, “Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси” нодавлат нотижорат ташкилот сифатида қайта ташкил этилди. Жорий йилнинг 16 октябрь куни “Алишер Навоий” номидаги киносаройнинг катта залида Уюшманинг илк конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Конференцияда миллий кинематографиянинг жонкуяр, фидойи инсонлари жамланишди. Уларнинг орасида Ўзбекистон халқ артистлари, Республика санъат арбоблари, хизмат кўрсатган артист ва маданият ходимлари сингари давлат мукофотлари соҳиби бўлмиш ёши улуғ санъаткорлар ва ёшлар биргаликдаги олиб бориладиган фаолият тўғрисида суҳбатлашишди. Конференция кун тартибидаги масалалар очиқ ойдин, шаффоф кўринишда олиб борилди. Уюшманинг бошқарув, назорат органларини ёпиқ овоз бериш шаклида сайлаб олинди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актёр Матёқуб Матчонов бир овоздан Уюшма раислигига сайланди.
Уюшманинг фаол аъзолари, киноижодкорлари сўз олиб президент Шавкат Мирзиёевнинг миллий кино санъатига қаратаётган эътибори учун ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтишди. Конференцияда Уюшманинг келгусидаги бажариладиган мақсадли режалари белгилаб олинди.
Мавзуга оид
18:01 / 01.11.2022
Ўзбек киноижодкорлари Туркияда
15:21 / 23.11.2021
«Ҳеч қандай муаммо йўқ» — «Ўзбеккино» «Осмондаги болалар 3» фильми бўйича Зулфиқор Мусоқовнинг эътирозларига жавоб берди
16:50 / 21.04.2021
Самарқандда кинотеатр қуриш шарти билан 25 сотих ер имтиёзли тарзда берилади
12:48 / 20.10.2020