Технология | 10:16 / 18.10.2018
27450
6 дақиқада ўқилади
Реклама

LADA кузови тўрт хил кўринишдаги янгиланган Granta'ни тақдим этади. Granta ҳақида нималар маълум?

LADA’нинг шу кунга қадар энг кўп сотилган моделларидан бири, Россия ҳудудида 2011-йилда савдога чиқарилган Granta – 2018 йилда мутлақо янги кўриниш касб этди.

Янгиланган LADA Granta ўта замонавий, «Икс» услубидаги ташқи кўринишга эга бўлди. Ўзбекистон бозорида икки хил трансмиссия: АТ ва МТ кўринишида сотувга чиқарилган. Автомобиль маҳаллий шароитларга мослашган бўлиб: 160 мм клиренс, кенг салон, ўриндиқларни иситиш мосламаси, парковка қилишда зарур бўлган сенсорлар ҳамда кенг сиғимли юкхонага эга.

Янги LADA Granta'нинг фарқи нимада?

Янги LADA Granta'нинг концепцияси учун замонавий «Икс» бренди асос қилиб олинган. Шу сабабдан, янги модел чиройли ташқи кўринишга эга бўлиб, ёрқин қилиб ишланган. Ташқи дизайнда фойдаланилган икс-элементлар сабабли, автомобил кўриниши кучли ва савлатли бўлиб чиққан.

Ўзбекистон бозорида тақдим этилган ҳар бир модел ўз характери эга десак адашмаймиз.

· LADA Granta седан – мобиль, функционал ҳамда ўзига ишонган автомашина;

· LADA Granta лифтбек – динамик кўринишдаги дизайн ва катта сиғимлиликни уйғунлаштира олган автомобиль;

· LADA Granra хэтчбек – компакт кўринишли ва маневрларга қулай бўлган автомобиль;

· LADA Granta универсал – кенг ва қулай – саёҳатга ҳам, ишга ҳам доим тайёр турган автомашина.

Ҳар қандай комплектацияли автомобиль учун ишлаб чиқарувчи томонидан 3 йиллик антикоррозия кафолати берилган. Бундан ташқари кузовнинг барча деталлари цинковка қилинган бўлиб, янги моделларнинг подвескаси модернизациядан ўтган ва кенгайтирилган кластерга эга.

Автомобилларда харидорларни хурсанд қиладиган, 520 литрлик юкхона мавжуд. Бундан ташқари, катта габаритли нарсаларни олиб ўтиш зарурати пайдо бўлганда, орқа ўриндиқларни 2/3 қисмга тахлаб олиш имконияти бор. Ҳайдовчининг қулайлиги учун ўриндиқларни тепароқ ёки пастроқ қилиб мослаб олиш имконияти ҳам мавжуд.

Мотори қандай экан, дейсизми?

LADA Granta’нинг капоти остида – кучли 1,6 литр ҳажмга эга бўлган бензинли двигатель жойлашган. Автомобилнинг хили, конфигурацияси ва корпусига қараб, 10,5 дан 13,1 секундда 100 км/соат тезликка эришиши мумкин. Бундан ташқари, автомашиналар ёқилғини тежамкорлик билан сарфлаши билан фарқ қилади. Аралаш циклдаги 100 км йўлга 6,5 литрдан 7,2 литргача бўлган ёқилғи сарфлайди.

Автомашиналарнинг барча турдаги корпусларида чидамли ва шовқин даражасини камайтирадиган, шунингдек автомобил динамикасини яхшилайдиган янги авлод поршинларидан фойдаланилган.

Ҳаракатланишда бир нечта турлари мавжуд бўлиб, шаҳар ва трафик юқори бўлган пайтда ўта маневрли, шунингдек қиш пайтида яхлаган йўллардан старт олиш учун қулай. Махсус спорт режими эса, ҳаракат пайтида, динамик тезликни яхшигина ошириш имконини беради. «Шаҳар» ва «Спорт» режимлари ушбу моделлар учун мутлақ янги ҳисобланиб, фойдаланишда жуда қулай ҳисобланади.

Янги LADA Granta қанча туради ва унинг қандай комплектациялари мавжуд?

Ўзбекистонда янги LADA Granta’ни қуйидаги кўринишдаги хилларига буюртма берса бўлади:

· Standart – нархи бўйича энг яхши ва асосий қулайликларга эга бўлган тури;

· Classic и Comfort – қулайликларнинг оптимал тарзда жиҳозланиши ва хавфсиз;

· Luxe – юқори даражали қулайлик.

Янги LADA Granta'нинг оптимал қулайликларга эга бўлган хили расмий дилерлар томонидан таклиф этилаётган нархи – 65.900.000 сўм. Luxe версияси бўйича, тўрт поғоналик узатиш тизимига эга бўлган хилининг нархи – 86.900.00 сўмга тўғри келади.

Янги LADA Granta – кундалик ҳаётда замонавий, ишончли ва қулай автомобиль бўла олади

LADA Uzbekistan компаниясининг дилерлик марказлари қуйидаги манзилларда жойлашган:

Sergeli LADA

Манзил: Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Янги Сергели кўчаси, 7

Телефон: +99871 215-02-30.

Rohat LADA

Манзил: Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, ТХАЙ-1 (ЖБИ-2 рўпарасида)

Телефон: +99899 837-91-99; +99890 978-88-77; +99890 953-08-29

Farg'ona LADA

Манзил: Ўзбекистон, Фарғона шаҳри, А. Қодирий кўчаси, 3а

Телефон: +99898 575-88-05; +99893 646-86-87

Kashkadarya LADA

Манзил: Ўзбекистон, Қарши шаҳри, Шибаева кўчаси (Геолог стадиони рўпарасида)

Телефон: +99893 900-22-00; +99897 222-06-33

Navoiy LADA

Манзил: Ўзбекистон, Навоий шаҳри, Меъморлар кўчаси, 3

Телефон: +99890 646-57-44; +99893438-61-10; +99895 607-45-74 

Qamashi LADA

Манзил: Ўзбекистон, Қашқадарё вилояти, Қамаши шаҳри, Қамаши кўчаси, 1

Телефон: +99891 945-07-70; +99875 532-41-33 

Urganch LADA

Манзил: Ўзбекистон, Урганч шаҳри, Маҳмуд аз-Замахшарий кўчаси, 57в

Телефон: +99897 513-56-55; +99893 283-83-38; +99890 737-07-07 

Samarqand LADA

Манзил: Ўзбекистон, Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчаси, 150Б

Телефон: +99890 538-77-37; +99893 223-46-26 

Buxoro LADA

Манзил: Ўзбекистон, Бухоро шаҳри, Ғиждувон кўчаси, 69

Телефон: +99865 221-87-39; +99898 335-35-31; +99893 383-48-98

AGZAMHON AVTO SAVDO

Манзил: Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 110

Телефон: +99871 212-02-17; +99899 857-91-99; +99897 777-42-24

Jizzax LADA

Манзил: Ўзбекистон, Жиззах шаҳри, Халқлар Дўстлиги кўчаси, 2

Телефон: +99898 561-70-71; +99894 345-35-35 

Aral LADA

Нукус шаҳридаги LADA’нинг расмий дилери

Манзил: Нукус шаҳри, Беруний кўчаси, рақамсиз

Телефон: +99893 485-23-45; +998 97 353-13-04

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид