Эрдўған Қошиқчи иши бўйича тафсилотларни маълум қилишини билдирди
Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўған Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасида саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича тергов тафсилотларини 23 октябрь куни маълум қилишини билдирди.
«Мен Адолат ва тараққиёт партиясининг парламент фракцияси мажлисида Жамол Қошиқчи иши ҳақида маълумот бераман», - деди у.
Туркия президенти нима сабабдан 2 октябрь куни Туркияга Ар-Риёддан 15 кишидан иборат гуруҳ келгани борасида савол ташлади.
«Яна бир нарса қизиқ, Саудия Арабистони ҳукумати ҳодисани суриштириш доирасида 18 кишини нимага асосланиб ҳибсга олди? Бу саволларнинг барчаси изоҳ талаб қилади», - деди Эрдўған.
Аввалроқ Европа давлатлари Саудия Арабистонидан журналистнинг ўлими бўйича изоҳ талаб қилганди.
Мавзуга оид
09:51 / 15.10.2019
Трамп Эрдўғанга қўнғироқ қилиб, Сурияда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди
00:34 / 27.09.2019
Миср Эрдўғаннинг Мурсий ҳақидаги сўзлари учун Туркияга норозилик билдирди
22:00 / 24.09.2019
Эрдўған БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилишга чақирди
19:04 / 21.09.2019