Ўзбекистонда илк бор экологик гулчанги қопқонлари ўрнатилди
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Австриянинг Вена тиббиёт Институти ҳамкорлигида жорий йилнинг 22 октябрь куни InnoWeek халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида юртимизда илк бора Тошкент шаҳрида 2 та энг сўнгги авлод VPPS 2010 экологик гулчанги қопқонлари ўрнатилгани муносабати билан тақдимот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Энди пойтахт аҳолисида мавсумий аллергияларни назоратга олиш имконияти пайдо бўлади. Бунда ҳозирча пойтахтнинг икки нуқтасига ўрнатилган гулчанги мониторинги станциялари ёрдам беради. Айни кунларда Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган Доктор Максудова инновацион клиникаси ҳамда Олмазор туманидаги Илғор технологиялар марказига ўрнатилган гулчанги қопқонлари гуллаган ўсимликларнинг чангларига бўлган аллергияни назорат қилиш имконини беради», - дейилади хабарда.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда дунё аҳолисининг 20 фоизи аллергиядан азият чекади. Бу турли кўринишларда – тумов, конъюнктивит, тери қичишиши ва қизариши, ҳатто, бронхиал астма кўринишида намоён бўлиши мумкин. Ҳозиргача аҳолимиз ҳаво чангланганини аллергия аломатлари пайдо бўлганидан кейингина билиб оларди. Гулчанги мониторинги эса аллергия мавсумининг бошланишини олдиндан айтиб бериш, бу эса ўз навбатида касаллик ривожланишининг аломатлари кескинлашишининг олдини олиш имконини яратади.
Таъкидланишича, гулчанги қопқонларида йиғилган чанглар лаборатория шароитида кучли микроскоплар орқали текширилади ва текширув натижалари ўпкамизга тушиши мумкин бўлган чанглар ҳақида тўлиқ тасаввур беради. Таҳлиллар натижалари 2019 йилдан бошлаб, Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайтида эълон қилиб борилади.
Аллерголог-шифокорларнинг фикрича, айнан маълум мавсумларда шифокорларга мурожаат қиладиган беморларнинг аксарияти аллергиядан азият чекадилар. Гулчанги қопқонлари ёрдамида олинган маълумотлар орқали шифокорлар мавжуд аллергенлар доирасини торайтириши мумкин, бу эса ўз навбатида текширувларга камроқ вақт ва маблағ сарфланишига, тез ва аниқ ташхис қўйилишига олиб келади.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
20:52 / 04.10.2024
Саида Мирзиёева Креатив иқтисодиёт анжумани ҳамкорларига миннатдорлик билдирди
10:30 / 17.09.2024
Илмий ва инновацион фаолият юритувчи юридик шахслар реестри жорий этилади
21:37 / 05.08.2024