Ўзбекистон | 16:42 / 24.10.2018
6555
3 дақиқада ўқилади
Реклама

АТ “Алоқабанк” ISO 9001:2015 стандарти талабларига мувофиқ деб топилди

АТ “Алоқабанк” халқаро сифат менежменти тизими бўйича ISO 9001:2015 стандарти талаблари асосида Германиянинг TÜV International Certification сертификатлаш ташкилоти томонидан аудитдан ўтказилди. Аудит натижаларига кўра банкка халқаро сифат менежменти тизими бўйича “Банк хизматларини кўрсатиш” соҳасида DIN EN ISO 9001:2015 сертификати тантанали равишда топширилди.

Фото: Алоқабанк

Мазкур сертификат банкнинг Бош офиси ва барча филиалларини ўз ичига олган ҳолда мижозлар ҳамда манфаатдор томонларнинг талабларини бажаришни, шунингдек, сифат соҳасидаги доимий юксалишларни мақсад қилган.

Сифат менежменти тизими бўйича ISO 9001:2015 стандарти талабларининг банкка жорий этилишининг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат:

  • Мижозлар талабига жавоб берувчи банк хизматларини кўрсатиш;
  • Мижозларнинг банк хизматларидан қониққанлик даражасини ошириб бориш;
  • Стратегик мақсадлар ва вазифаларга боғлиқ бўлган имкониятлар ва таваккалчиликларни кўриб бориш;
  • Сифат менежменти тизими талаблари асосида бизнес жараёнларини ташкил этиш.

АТ “Алоқабанк” сифат соҳасидаги асосий мақсадларга эришиш ва уни амалга ошириш учун ўз олдига қуйидаги асосий йўналишлар ва вазифаларни белгилаб олган:

  • халқаро менежмент тамойиллари ва усулларини амалга ошириш ҳамда Корпоратив бошқарув Кодексини амалиётга жорий этиш орқали корпоратив бошқарувни такомиллаштириш;
  • банк мижозлари, акциядорлари ва ҳамкорлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда банк фаолияти самарадорлигини ошириш;
  • таваккалчиликларни баҳолаш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш;
  • мижозларнинг жорий ва истиқболли талаблари ҳамда истакларини тизимли таҳлил қилиб бориш;
  •  чакана хизматларни кўрсатиш улушини кўпайтириш;
  •  самарали банк хизматларини кўрсатиш ҳамда бошқариш сифатини ошириш мақсадида, замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали хизмат кўрсатиш жараёнларини автоматлаштириш;
  •  банкнинг юксак имиджини шакллантириш, жамоатчилик билан алоқаларни ривожлантириш ҳамда банкнинг стратегиясига мувофиқ ҳолда маркетинг стратегиясини жорий этиш мақсадида маркетинг ва жамоатчилик билан алоқаларнинг замонавий усулларидан кенг фойдаланиш.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид