20:15 / 26.10.2018
11945

Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг чиройли голи аниқланди

Фото: Justin Setterfield/Getty Images

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 3-турининг энг чиройли голини аниқлади.

«ПСЖ» ҳужумчиси Анхель Ди Мариянинг «Наполи» (2:2) дарвозасига киритган тўпи ҳафтанинг энг чиройли голи деб топилди.

Энг яхши тўртликка «Реал» ҳимоячиси Марселонинг «Виктория»га (2:1), «Ман Сити» яримҳимоячиси Бернарду Силванинг «Шахтёр»га (3:0) ва «Наполи» ҳужумчиси Лоренцо Инсиньенинг «ПСЖ»га (2:2) урган голи ҳам кирди.

 

Top