Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат божхона қўмитаси инновацион ғоялар ҳафталигида “Энг инновацион стенд”номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди
Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” павильонларида хорижий илмий-инновацион марказлар, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес инкубаторларнинг фаол иштирокида “INNOWEEK” инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.
Ташкил этилган инновация ҳафталиги доирасида Давлат божхона қўмитаси божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширишнинг самарали усулларини қўллаган ҳолда божхона жараёнини соддалаштиришга қаратилган энг замонавий, илғор инновацион технологиялари билан иштирок этди.
Инновацион ғоялар ҳафталигида иштирок этган тадбиркорлар божхона органларида жорий этилган хавфни бошқариш тизими билан яқиндан танишишди. Мазкур тизимни қўллаган ҳолда товар ва транспорт воситаларини танлов асосида божхона назоратидан ўтказиш мумкинлиги, бу ўз навбатида товарларнинг божхона ҳудуди орқали ўтказиш тартибини соддалаштириши ҳамда божхона жараёнлари вақтини қисқартириши божхоначиларимиз томонидан батафсил тушунтириб берилди.
Соҳада қўлланилаётган интерактив хизматлар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан божхона органларига интернет тармоғи орқали масофадан мурожаат этишга имкон бериши, бу эса ўз навбатида уларнинг вақти ва иқтисодий харажатларини қисқартириши слайд ёрдамида кўрсатилди.
Ҳафталикда Давлат божхона қўмитаси тайёрлаган стендлар юқори савияда эканлиги таъкидланди ва Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Энг инновацион стенд” номинацияси бўйича диплом ва вазирликнинг махсус совғаси билан тақдирланди.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025