Иқтисодиёт | 23:00 / 31.10.2018
11132
4 дақиқада ўқилади

«InFinBank»: Мижозлар бизнеси ҳажмининг ўсиши ва компанияси қийматининг кўпайишида ҳамкор

Юртимизнинг иқтисодий равнақ топишида банк сектори алоҳида ўрин тутади. Айниқса, соғлом рақобат муҳитида аҳоли ва ишбилармонларга юқори сифатли хизматларни тақдим этишда хусусий тижорат банкларининг ҳиссаси катта.

Биз ана шундай банклардан бири — Акциядорлик тижорат банки «Invest Finance Bank»нинг Самарқанд вилоят филиалида бўлдик. Мазкур банк филиали Самарқанд шаҳрининг Ўзбекистон кўчасида 2015 йил 20 октябрдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда.

«InFinBank» филиали ўтган қисқа муддат ичида тадбиркорлар ва фуқароларнинг ишончини қозонди. Банк филиали томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб бера туриб, унинг бошқарувчиси Азиз Ходжаев «ИнФинБанк»нинг ўз олдига қўйган асосий мақсадларидан гап очди:

«Банкимизнинг миссияси — мижозларимиз бизнеси ҳажмининг ўсиши ва компанияси қийматини кўпайтиришда кўмаклашишдир. Бизнинг асосий мақсадимиз — ҳар бир мижозга жаҳон банк иши соҳасининг замонавий ютуқлари ҳамда инновацион ғояларга асосланган тўла мажмуадаги банк маҳсулотлари ва хизматларини тақдим эта олувчи универсал юқори технологияли молия институтини яратишдан иборат», — деди А.Ходжаев.

Айтиш мумкинки,«InFinBank»да мижозларга хизмат кўрсатишда инновацион усулларни жорий этиш намунали тарзда йўлга қўйилган.

Жумладан, «InFinOnline-24» интернет банкинг хизмати дунёнинг исталган нуқтасидан тўлаш имкониятини яратувчи ва суткасига 24 соат, ҳафтасига 7 кун давомида узлуксиз фойдаланиш имкониятини берувчи тизимдир.

Жисмоний шахсларга халқаро пул ўтказмаларини жўнатиш ва олиш хизмати, шунингдек, хорижий валютада Union Pay International ва VISA International пластик карталарини очиш ва унга хизмат кўрсатиш ҳам сўнгги пайтларда банк томонидан кўрсатилаётган энг талабгир хизматлар сирасига киради.

Маълумки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2018 йил 7 июнда«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-3777-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор доирасида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш назарда тутилган.

Жумладан, «InFinBank»нинг Самарқанд вилоят филиали томонидан ҳам оилавий тадбиркорликни ривожлантириш истагида бўлганлар «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида маблағ билан таъминлаб келинмоқда.

Мазкур дастур доирасида оилавий бизнесини ривожлантириш учун банкдан пул маблағлари олган фуқаролардан Самарқанд туманидан Абдураҳмон Ҳасанов товуқчиликни ривожлантириш, Моҳичеҳра Саматова тикув машиналари сотиб олиш, Нигора Пирназарова эса 2000 та товуқ ва уларга ем сотиб олиш учун 25 миллион сўмдан пул маблағлари олишган.

— Икки йилдан буён оила аъзоларимиз билан ўз уйимизда тадбиркорлик билан шуғулланамиз. 300 га яқин товуғимиз бор, уни гриль қилиб пишириб аҳолига сотамиз. Бундан ташқари, 500 га яқин бедана боқиб, унинг тухумини, гўштини реализация қилиб келаётган эдик. Бедана кони фойда, бир йилда 240 кун давомида ҳар куни тухум беради. Энди шуни сонини кўпайтириш учун дастур доирасида маблағ олаяпман, — дейди Самарқанд шаҳри «Халифа Иброҳим» МФЙда истиқомат қилувчи тадбиркор Нодирбек Ризаев.

Мижознинг кўрсатилаётган хизмат учун банкдан мамнун бўлиши «InFinBank» учун бош мезон эканлигига гувоҳ бўлдик. Ишга сидқидилдан ёндашув, хизматларини тез ва сифатли тақдим этиш — мазкур банкнинг асосий иш йўриғи бўлиб қолаверади.

Шуҳрат Шокиржонов,

Kun.uz мухбири

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид