Спорт | 08:42 / 31.10.2018
6349
2 дақиқада ўқилади

Испания кубоги. «Атлетико» ва «Валенсия»да ғалаба, бугун «Барселона» ва «Реал» ҳам финал босқичини бошлайди

Фото: Atlético de Madrid

Октябрь ойида учта раунддан иборат саралаш баҳслари якунлангач, 30 октябрдан бошлаб Испания кубогининг финал босқичига старт берилди.

Сешанба куни бўлиб ўтган дастлабки баҳсларда «Атлетико» Каталонияга сафар қилиб, «Сант-Андреу» стадионидан, «Валенсия» эса «Эбро» майдонидан ғалаба билан қайтди. Қуйи лига клуби билан тўқнашган яна бир жамоа - «Леванте» «Луго»ни мағлубиятга учрата олмаган бўлса, Ла Лиганинг икки клуби «Леганес» ва «Райо Вальекано» ўзаро дурангга имзо чекди.

Чоршанба ва пайшанба кунлари босқич доирасидаги қолган ўйинлар бўлиб ўтади. «Барселона» ва «Реал» жамоалари бугун тунда сафарда ўз учрашувларини ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа ғолибига Европа лигасининг гуруҳ босқичига тўғридан тўғри йўлланма берилади.

Испания кубоги
1/16 финал, дастлабки ўйинлар
30 октябрь
Эбро – Валенсия 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 62 Жонан Амелибиа, 1:1 – 71 Санти Мина, 1:2 – 80 Санти Мина.
Четлатиш: Португа (29, Эбро).

Луго – Леванте 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 11 Эррера, 1:1 – 53 Майораль.

Леганес – Райо Вальекано 2:2 (1:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 15 Гарсия, 0:2 – 21 Алегрия, 1:2 – 31 Эн-Несири, 2:2 – 72 Эн-Несири.

Сант-Андреу – Атлетико 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 33 Желсон Мартинш.
Атлетико – Адан, Савич, Арьяс, Хуанфран, Монтеро, Парти, Родри Эрнандес, Лемар (Корреа, 60), Витоло, Желсон Мартинш, Калинич.

30 октябрь
23:30. Мелилья – Реал Мадрид
00:30. Кордоба – Хетафе
00:30. Алавес – Жирона
00:30. Мальорка – Вальядолид
00:30. Культураль Леонеса – Барселона

1 ноябрь
16:00. Спортинг Хихон – Эйбар
20:15. Вильяновенсе – Севилья
20:15. Сельта – Реал Сосьедад
22:30. Альмерия – Вильярреал
22:30. Кадис – Эспаньол
00:45. Расинг – Бетис

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид