Ўзбекистон | 23:20 / 31.10.2018
22516
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда қутқарувчилар ёш боланинг қўлини асраб қолишди

30 октябрь куни Самарқанд вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Самарқанд шаҳридаги 10-сон меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси, 2006 йилда туғилган А.Ш.нинг чап қўли бармоғига темир болт тиқилиб қолганлиги, уни 8 соатдан буён чиқара олишмаётганлиги ҳақида хабар келиб тушади.

Воқеа жойига етиб борган вилоят ФВБ Қутқарув отряди боланинг бармоғида қон айланиш бузилганлиги, болт эса чиқмаётганлигига гувоҳ бўлишади.

— Болани зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига олиб бордик. Тиббиёт ходимлари яна бир оз вақт ўтганида, қон айланиши бузилгани учун боланинг бармоғини кесишга тўғри келишини айтишди, — дейди ФВБ ходими Ғ.Равшанов KUN.UZ мухбирига.

Шундан кейин тиббиёт ходимлари ва қутқарувчилар ҳамкорликда ҳаракат қилиб, боланинг бармоғидаги болтни махсус восита билан авайлаб кесиб олишган.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов

Мавзуга оид