Халқаро университетлар талабалари: Биз Opal English ўқув марказини тавсия қиламиз
Opal English — Тошкент шаҳридаги энг обрўли ўқув марказлардан бири эканлиги ва кўплаб ёшларнинг талаба бўлиш орзусини рўёбга чиқараётгани билан кўпчиликка таниш. Янгиликлар сайтларида ҳам бир неча йиллардан бери ўқув марказимиз ҳақида маълумотлар бериб борамиз.
Бу сафар ҳам бизда таълим олиб, Ўзбекистондаги халқаро таълим даргоҳларининг талабаси бўлган ўқувчиларимизнинг фикрларини сиз билан бўлишишга қарор қилдик. Қуйида уларни ўқишингиз мумкин:
Назарова Умида (TTPU)
Йоджу (YTIT) ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига General English бўйича имтиҳон топшириб, ўқишга қабул қилиндим. Инглиз тилини ўрганиш учун Opal English ўқув марказини танлаганман ва бундан хурсандман, чунки уларнинг, айниқса устозимиз жаноб Ҳамиднинг дарслари сабаб инглиз тили даражамни Pre-Intermediate’га чиқариб олдим. Энди эса IELTS бўйича шу марказда тайёрланиб, камида 7 балли натижани қўлга киритмоқчиман.
Ғофуржонов Орифжон (MDIST)
Opal English ўқув марказига май ойида келгандим. Имтиҳонларгача эса жуда қисқа вақт қолганди ва ўша пайтда билим даражамни текшириш мақсадида олинган синов тестида Elementary босқичида эканлигим маълум бўлганди. Ростдан ҳам инглиз тилида бошланғич дарсларни билардим фақат.
Аммо талаба бўлишни жуда ҳам хоҳлаганим ва Opal English ўқув маркази мен учун тўғри йўналиш кўрсатиб (таҳр. Унга марказ томонидан General ENglish ва IELTSни бир вақтда ўқиб бориш, ҳар куни 9:00дан 22:00гача марказда инглиз тилини ўргатиш таклиф қилинган), шароит яратиб бера олгани, устозимиз жаноб Исмоилнинг ҳафтада ҳар кун, кун бўйи мен билан ишлай олганлари сабаб, IELTSдан 5,5 баллни қўлга киритиб, TTPU, YTIT ва MDIST талабасига айландим.
Ҳозирда MDISTда ўқимоқдаман ва Opal English ўқув марказига қатнаб, IELTS даражамни янада юқорироқ қилишни истайман.
Баротова Шаҳодатхон (MDIST)
Бир неча йил давомида ўқишга киришга жуда қийналганман. Агар Opal English ёрдамида орзуларим амалга ошишини билганимда, энг аввал шу марказда таълим олган бўлардим. Имтиҳонларгача 3 ой қолганда Opal English ҳақида эшитиб қолдим ва шу ерда ўқишга қарор қилдим. Бу эса мен учун жуда фойдали бўлди. Ҳозирда MDIST талабасиман.
Абдураҳмонова Зулайҳобону (WUIT)
Тошкент шаҳридаги Вестминстер университетининг талабаси бўлиш энг катта орзуларимдан бири бўлган. Шунинг учун энг кўп тавсия қилинган Opal English марказида IELTS имтиҳонларига тайёрлана бошладим ва 5 ойлик таълим — менинг WUIT талабаси бўлишимга етарли бўлди.
Ҳайдаралиева Зиёда (WУИТ)
Мен ҳам WUIT талабасиман. Opal English ўқув марказида 4 ой IELTS имтиҳонларига тайёрландим. Бунгача эса бошқа ўқув марказларда ўқиганман, лекин улар билан ўзим истаётган даражага эришишимга кўзим етмаган. Opal English ўқув маркази эса биринчи дарслариданоқ — уларни танлаб адашмаганимни кўрсатди. IELTSдан юқорироқ балли сертификат олиш учун яна ўқишимни давом эттирмоқчиман.
Жаҳонгирова Гулнора (YTIT)
Мен Opal English ўқув марказида 1 йил давомида ўқиганман. IELTS имтиҳонлари учун эса 5 ой ўқидим ва ҳозирда Йоджу (YTIT) талабаси бўлдим. Opal English худди бир катта оиладек, бу ерда нафақат ўқигинг, балки доим қолгинг келади. Шу учун ўқишдан бўш вақтимда, бошловчи гуруҳларга дарс ўтиш учун шу марказда иш фаолиятимни ҳам бошладим. Бундан жуда ҳам хурсандман.
Эслатиб ўтамиз, Opal English ўқув марказида қуйидаги йўналишларда дарслар олиб борилади:
• General English — инглиз тилини бошловчилар, давом эттирувчилар ёки шу тилни ўрганишни хоҳлайдиганлар ва IELTSга бошланғич тайёрланишни хоҳловчилар учун;
• IELTS дарслари — IELTS сертификатини олиш учун имтиҳонларга тайёрлаш дарслари. Бунда бошланғич тил билиш даражаси ва қандай натижа, қанча муддатда эришиш кераклигига қараб, гуруҳлар белгиланади ва шу йўналишда дарслар ўтилади;
• Инглиз тилига ихтисослашган математика — WUIT, MDIST, IUT, TTPU, YTIT каби Ўзбекистондаги халқаро университетларга имтиҳон топширувчи талабалар тайёрланади;
• Болалар учун инглиз тили — турли ўйинлар асосида, болаларда инглиз тили ўрганишга меҳр қўйиш ҳамда ёши катталардек профессионал тайёрлашга эътибор қаратилади.
Шунингдек, Opal English ўқув марказида турли хил қўшимча имкониятлар ҳам мавжуд. Масалан, юқори натижалар қайд этаётган ўқувчиларга бепул таълим олиш имконияти, шанба ва якшанба кунларда қўшимча дарслар, Speaking ҳамда Debate Club ва бошқалар.
• Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани;
• Мўлжал: «Чилонзор» метро бекати ва Kasbino супермаркети;
• Телефонлар:
+998951988666
+998971553800
Реклама ҳуқуқи асосида
Хизматлар лицензияланган
Opal Education нодавлат таълим муассасаси хизмат кўрсатади
Мавзуга оид
18:38
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
11:53 / 06.10.2024
Ўқув маркази, китоб дўкони ва SMM: Икки йилда учта бизнес очган ёш тадбиркор ҳикояси
12:22 / 30.03.2024
“Қишлоқ ёшларини бир жойга жамладим” – 18 ёшли ўқув маркази раҳбари
18:35 / 26.06.2021