Жаҳон | 19:32 / 07.11.2018
8333
2 дақиқада ўқилади

НАТОнинг совуқ урушдан кейинги энг йирик машғулотлари ўз якунига етди

7 ноябрда Норвегияда НАТОнинг совуқ урушдан кейинги энг йирик машғулотлари Trident Juncture ўз якунига етди. НАТО раҳбариятининг фикрича, машғулотлар жуда муваффақиятли ўтган.

“Биз бу ерда кўп нарсани ўргандик”, деб айтган АҚШ адмирали Жеймс Фогго.

Ўз навбатида, Норвегия бош штаби бошлиғи Хокон Бруун-Ханссен ҳарбийлар машғулотларда катта иштиёқ билан иштирок этишгани ва “астойдил ишлашганини” таъкидлаб ўтган.  

Trident Juncture 25 октябрдан 7 ноябргача Норвегия ҳудуди, Болтиқ денгизи ва шимолий Атлантикада ўтган. Машғулотларда иштирок этган 50 минг ҳарбийдан 10 мингини бундесвер аскарлари ва зобитлари ташкил қилган. Бундан ташқари, манёврларда 150 га яқин самолёт ва 60 кема иштирок этган.   

НАТО бу машғулотларни 1991 йилдан бери энг йириги деб атаган. НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича, машғулотлар Россия ёки бошқа бирор давлатга қарши қаратилмаган, у мудофаа характерига эга бўлиб, НАТОнинг ўз аъзоларидан бирига қуролли ҳужум қилинишига жавобни имитация қилади.

Мавзуга оид