Жаҳон | 19:35 / 08.11.2018
7677
2 дақиқада ўқилади

АҚШ штатларидан бирида қуллик тўлиқ тақиқланиши мумкин

Фото: Mario Tama / Getty Images

АҚШнинг Колорадо штати аҳолиси қулликнинг тўлиқ йўқ қилинишига овоз берди. Бу ҳақда CNN телеканали маълум қилди.    

6 ноябрда АҚШда ўтган оралиқ сайловларда штат аҳолиси штат конституциясининг ўзгартирилишига овоз берган. АҚШ конституциясига 13-тузатмага кўра, қуллик ва мажбурий меҳнат жиноят учун жазо бўлгандан бошқа ҳолларда тақиқланган. Колорадода “А” тузатмаси кучга кирса, қулликнинг ҳар қандай шакли тўлиқ тақиқланади.

Таъкидланишича, шундай сўзлар яна 16 та штатнинг конституцияларида мустаҳкамланган.

CNN маълумотларига кўра, ҳозирча 80 фоиз сайлов участкаларидаги натижалар қайта ишланган. Дастлабки маълумотларга кўра, Колорадо аҳолисининг 65 фоизи штат конституцияси ўзгартирилишига овоз берган. Штат ҳукумати спикери Линн Бартелснинг айтишича, тузатма қабул қилинишига шубҳа йўқ.

2016 йилда ҳам конституция матнига тузатиш киритишга уриниш бўлган. Ўшанда тузатманинг ифодаланиши ноаниқ бўлган ва сайловчилар қулликка овоз бераётганлари ёки унга қарши чиқаётганларини англай олмаганлар.

Мавзуга оид