19:50 / 11.11.2018
15608

«Бўйдоқлар куни»да Alibaba Group бир соат ичида 10 миллиард долларлик маҳсулот сотди

Хитойда бугун бўлиб ўтаётган “Бўйдоқлар куни”да Alibaba Group ретейлерлари бир соатда 10 млрд долларлик маҳсулот сотди.

Alibaba Group’га тегишли Tmall савдо майдончасида акция бошланганининг дастлабки икки дақиқасида 1,44 млрд долларлик савдо қилинган.

Дастлабки бир соат ичида ретейлерлар 69 млрд юань (9,92 млрд доллар) ишлашган, бу ўтган йилгига нисбатан 21%га кўпдир (57 млрд юань). 

Alibaba Group вакилларининг сўзларига кўра, бу йилги чегирма акциясида 75 мамлакатдан 19 мингта бренд иштирок этган.

“Бўйдоқлар куни” илк бор ўтган асрнинг 90-йилларида Нанкиндаги университетларда нишонлана бошланган. Унинг бу номни олишига сабаб эса ўтказилиш санаси бўлиб (11.11), бу рақамлар оила қурмаган инсонларни ифодалайди.

Alibaba 2009 йилдан буён ўз савдо майдончаларида кенг миқёсдаги чегирма акцияларини ўтказиб келади.

Top