Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
MR-LINAC: Шишни нишонга олишнинг «мукаммал» радиотерапия усулидан энди Туркияда ҳам фойдаланса бўлади!
MR LINAC онкологик касалликларни даволаш учун радиотерапия соҳасидаги энг янги ютуқдир.

«Мукаммал радиотерапия»ни амалга оширадиган MR LINAC қурилмаси илғор дастурий таъминот ва MR тасвирлар бўйича йўналиш мавжудлигида шишнинг ҳаракатларини илғаб олишга, юксак тезликда аниқ тасвирларни ҳосил қилишга ва муолажани ўтказиш чоғидаги шишнинг ҳаракатларига мувофиқ даволашни боришини дастурлашга қодир.
Ушбу янги технология атрофдаги тўқималарни шикастламасдан туриб нурларни аниқ шишга йўналтиради. Ушбу хусусиятларнинг барчаси онкологик касалликларда радиотерапияни қўллаб даволанишни 90% гача муваффақиятини таъминлаб беради. Илгари фақат АҚШ ва Нидерландияда ишлатилган ушбу янги қурилмани Acıbadem Maslak Шифохонаси энди Туркия ва қўшни мамлакатлардаги беморларни даволамокда.

Онкологик касалликнинг юзага келиши тез ва хавфли бир жараён ҳисобланади. Шунинг учун ҳам олимлар онкологик касалликларни ташхислаш ва ривожланишида муваффақиятга эришиш учун янги технологияларни ишлаб чиқишга интилмоқдалар. Уларнинг радиотерапия соҳасидаги уринишларининг натижасида пайдо бўлган энг янги технология MR LINAC’дир. Ушбу технология учун мукаммал дастурий таъминот ишлаб чиқилган, бу эса MR тасвирлар асосида шишнинг жойини текис мўлжалга олади.
Соғлиқни сақлаш соҳасида жаҳон стандартлари даражасида ўзининг 21 та шифохонасида ва 4 та мамлакатда амбулатор беморлар учун 16 та клиникасида хизматлар тақдим этадиган Acıbadem Healthcare Services гуруҳи ўзига қарашли Маслак шифохонасини илгари жаҳонда фақат АҚШ ва Нидерландия мамлакатларида ишлатилган «радиотерапия учун энг мукаммал қурилма» – MR LINAC аппаратураси билан жиҳозлади.
Катта тезликда ўта аниқ тасвирларнинг олиниши
Бу қурилма электрдан рентген нурларини ҳосил қилиб, уларни беморга йўналтиради, бу нурларнинг йўналишини тасвирлаш усулида аниқланади.
Acıbadem тизимидаги Мехмет Али Айдинлар Университетининг Радиацион Онкология бўлимида бу соҳада кўп йиллардан бери ишлаб келаётган Профессор Доктор Энис Узяр, академик, ушбу қурилманинг беморлар учун устунликлари тўғрисидаги ахборот билан ўртоқлашди: «Илгари тасвирлар форматли фотоплёнкада, радиологик аппаратура жиҳозланган қурилмалар ёрдамида яратиларди. Шундан сўнг томография қўллана бошланди. Аммо бу усуллардан биронтаси ҳам шишни ёки атрофидаги оддий тўқималарни аниқ тасвирини кўрсатиб бера олмасди. Бу усулда юмшоқ тўқима ва шишни кўришни имкони бўлмагани учун суяк тўқималарининг тасвирларини олардик. Бошқа тарафдан, янги аппаратура бугунги кунда тасвирларни олишнинг энг яхши усули ҳисобланган MR усули LINAC қурилмасида мужассамлаган».
MR-LINAC ёрдамида энг мақбул тасвирларни олишлари мумкинлигини ва шишнинг ҳолатини айрича тиниқликда аниқлай олиши бу қурилманинг энг муҳим жиҳатларидан бири эканлигини тасдиқлаб, Профессор Узяр қуйидаги ахборот билан ҳам бўлишди: «Илгари шишнинг ҳолатини деярли бутунича ноаниқ бўлган тасвирда аниқлашимизга тўғри келарди. Шиш чегараларини қатъий аниқлашнинг имкони йўқ эди. Биз,нурлар соғлом тўқималарни шикастламаслиги учун хавфсизлик чегараларини белгилашимизга тўғри келарди. Аммо тасвир ноаниқ бўлгани туфайли баъзи соғлом тўқималар ҳам зарар кўрар эди».
Тасвирларни ҳам фотосурат, ҳам видео кўринишида сонияда ҳосил қила олиши қурилманинг бошқа бир хусусияти бўлиб, улкан афзаллик ҳисобланади.
Шишнинг ҳаракатларини илғаш қобилияти
Шишнинг ҳаракатларини илғаш қобилияти қурилманинг мисли йўқ хусусиятларидан яна биридир. Бу муҳим аҳамиятга эга, чунки бемор беихтиёр ҳаракатлар содир этиши ёки қайси бир ички органлар муолажа пайтида ҳаракатланиши мумкин. Ваҳоланки, даволаш пайтида беморнинг ҳаракатсиз бўлиши мутлақ зарур, акс ҳолда бунга имкон бўлмайди. Масалан, бемор ихтиёрсиз нафас олади, шунда шишнинг ҳолати вақтинча сурилади. Нурлар эса, шишнинг ҳаракатланишига қарамасдан аввалги нуқтага йўналтирилгани сабабли оддий тўқималар ҳам уларнинг таъсир майдонига тушиб, шикастланади.
Аммо янги усулнинг мукаммал дастурий таъминоти аниқ тасвирларни ҳосил қилган ҳолда сонияда ва узлуксиз MR тасвирларни ҳосил қилишга имкон беради. Бунда шишнинг ҳар бир ҳаракати дарҳол аниқланади. Бу каби сониявий аниқланишда нишон ва доза шишнинг ҳаракатига боғлиқ равишда қайта ҳисоб-китоб қилинади. Шунинг шарофати билан ҳаттоки, асбобсиз, кўз билан кўриб бўлмайдиган шишлар ҳам ушбу қурилма яратадиган аниқ тасвирда кўринади; бу эса онкологга, радиацион терапия соҳасидаги мутахассисга шишнинг сўнгги ҳолатига мувофиқ сонияда амалга ошириладиган қайта ҳисоблашлар асосида радиотерапияни юксак аниқлик ва саранжомлик билан амалга оширишига имкон яратади.
Ушбу усул барча турдаги шишларни даволаш учун ишлатилиши мумкин
MR LINAC инсон организмидаги барча турдаги шишлар учун ишлатилиши мумкин. Ушбу янги усул мижозларга ўпка раки, простата раки, қорин бўшлиғи соҳасидаги шишлар, жигар местастазалари ва ошқозоности бези ракини даволашда беморларга катта устунлик тақдим этади. MR-LINAC усулини қўллаш натижаларини ўрганишга қараганда, ошқозоности ракини даволашда энг яхши натижалар олинган. Бу янги усулни қўллаганда муваффақият даражаси 90% гача ортиши аниқланган. Инқилобий деб тан олиниши мумкин бўлган бу ютуқни шишларнинг бошқа турларига қарши ишлатиш мумкин. Шишни сўнгги ҳолатини бир сонияда аниқлаш кафолатлангач, ушбу усул шишларга қарши йўналтирилган нурланиш дозасини оширишга имкон беради. Бу эса, ўз навбатида, ўтказилаётган давонинг самарасини оширади.

MR-LINAC нинг устунликлари
• Ушбу технология шишни даволаш пайтида бир сонияда ва аниқ кўриш имконини беради.
• Ҳам фотосурат, ҳам видео кўринишида ҳосил бўлувчи тасвирлар онкологга, радиацион терапия соҳасидаги мутахассисга нурларни гўёки жарроҳдек аниқликда йўналтириш имконини беради.
• Шиш тасвирларининг узлуксиз ва сонияда пайдо бўлиши шишнинг ҳаракатига қараб нишонни суриш имконини беради.
• Бу эса барча шишларни юксак аниқликда шикастлаб, парчалаш имконини беради.
• Бу усул қўлланилганда шиш, атрофидаги тўқималар зарарланмасдан, сезиларли радиация таъсирига учрайди.
• Шишларнинг барча турларига қарши қўлланиши мумкин бўлган усул, шунингдек, ўпка ва қорин бўшлиғидаги бошқа ҳаракатчан органларнинг шишларини хавфсиз даволашга имкон беради.
• Бу устунликларнинг барчаси нурланишнинг юксак дозаларини шишларга йўналтиришга имкон яратади.
• Ўз навбатида, даволаш курсларининг сони қисқаради.
Ҳар бир беморга маслаҳат олишда ва Туркияга даволаниш учун жўнаб кетишда ёрдам берадиган Acıbadem Healthcare Services шифохоналарининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси офиси қуйидаги манзилда жойлашган:
Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улугбек тумани, Буюк Ипак Йўли мавзеси, 19 уй.
Телефон: +99895 144 54 45
Шунингдек, сайт ёки расмий ваколатхона орқали буюртмани жўнатиб Acıbadem етакчи шифокорларининг мустақил маслаҳатини олиш мумкин: www.acibadem.com.ru
Реклама ҳуқуқи асосида