Камёб пушти бриллиант 50 миллион долларга сотилди
Оғирлиги деярли 19 қирот келувчи камёб пушти бриллиант Christie's аукционида 44,5 миллион швейцар франкига (44 млн доллар) сотилди. Бу эса бир қирот бриллиант учун тўланган рекорд қиймат бўлди.
Ушбу нарх бриллиантнинг аукцион нархи ҳисобланиб, харидорнинг савдони ўтказгани учун ташкилотчига тўлайдиган мукофот пули билан бирга ушбу тош ўрнатилган узук қиймати 50,37 млн долларни ташкил қилган.
Қимматбаҳо тошнинг янги эгаси Harry Winston заргарлик уйи бўлди. У тошни “Уинстоннинг пушти мероси” деб қайта номлаган.
Ўта тоза, пушти рангдаги бриллиант дастлаб “Пушти мерос” деб аталган ва уни 30 млндан 50 млн долларгача сотиш режалаштирилган. Бриллиантнинг бошланғич нархи 24 млн швейцар франкини ташкил қилган. Олмос Жанубий Африкадаги конлардан бирида топилган. У узоқ йиллар давомида De Beers олмос компаниясига эгалик қилувчи Оппенгеймерлар оиласига тегишли бўлган.
Ушбу бриллиант тўғри бурчакли ишлов берилган энг катта бриллиант ҳисобланади. Christie's аукцион уйининг 250 йиллик тарихи давомида оғирлиги 10 қиротдан кўпроқ бўлган тўқ пушти рангдаги бриллиантдан бор-йўғи 4 дона сотилган.
Мавзуга оид
11:38
Тошкентда пулли "парковка"лар ташкил этиш учун аукцион ўтказилади
18:43 / 16.08.2024
Тошкентда АҚШ элчихонаси эски хизмат автомобиллари аукциони қолдирилди
11:29 / 14.08.2024
Тошкентда 230 та қоидабузарлик қилган аёл ҳайдовчининг Lacetti’си хатланиб, аукционда сотиб юборилди
13:25 / 21.05.2024