Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Куз неъматлари – 2018» мева-сабзавот ярмаркаси қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадбиркорлар учун имкониятлар манбаи
21-23 ноябрь кунлари «Ўзкўргазмасавдо» павильонида «Куз неъматлари – 2018» мева-сабзавот ярмаркаси ташкил этилади. Унда республиканинг барча ҳудудлари ўзларининг қишлоқ хўжалиги экспорт салоҳиятини ва соҳага оид ўз ютуқларини тақдим этади.
Ярмаркадан республиканинг аграр салоҳиятини намойиш этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг янги турларини ва бозорнинг янги иштирокчиларини таништириш, кичик тадбиркорлик ва фермер хўжаликларига маҳсулотларини экспорт қилишга кўмаклашиш, мева-сабзавотлар ярмарка-сотувини ташкил этиш каби мақсадлар кўзланган.
Тақдим этиладиган маҳсулот ва хизмат турлари мева-сабзавотчиликнинг барча соҳаларини, хусусан маҳсулот етиштирувчи фермер хўжаликлари фаолияти, маҳсулотларни сақлаш, ташиш ва қайта ишлаш жараёнлари ва экспортга йўналтириш ишларини қамраб олади.
Тадбирда маҳаллий тадбиркорлар билан бирга экспорт шартномаларидан манфаатдор хорижий компания ва фирмалар ҳам иштирок этади. Шу билан бирга, кўргазмада хорижий ташкилотлар ва дипломатик корпус аъзолари, сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам қатнашади.
Ярмарка доирасида, шунингдек, «Қовун сайли» фестивали ҳам ташкил этилади. Сайилда қовуннинг турли навлари намойиш этилади, улар орасидан янги қовун турларига эътибор қаратилади. Подиум ҳамда араваларда қовуннинг хилма-хил навлари пирамида шаклида намойиш этилади, миллий рақс ва ўйинлар ташкил этилади.
Кўргазма 21-23 ноябрь кунлари Тошкент шаҳар ҳокимияти, Фермер ва деҳқон хўжаликлари кенгаши ҳамда «Ўзагроэкспорт» АЖ билан биргаликда ташкил этилади. Унда иштирок этиш истагини билдирганлар ташкилий қўмита билан қуйидаги телефон рақамлари орқали боғланишлари мумкин.
Телефонлар: +99871 230 50 19, +99899 495 66 63, +99897 442 39 07
Telegram-канал: t.me/uzexposervice
E-mail: [email protected]
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
14:59 / 03.03.2020
Тошкентда муз спорти ва савдо объектлари мажмуаси қурилади
20:30 / 18.12.2018
Тадбиркорлар диққатига: маҳсулотингизни сотиш ва элга танитиш имкониятини қўлдан бой берманг!
15:30 / 19.11.2018
«Куз неъматлари-2018» мева-сабзавот ярмаркаси – деҳқон ва тадбиркорларимизга ўз маҳсулотини экспорт килиш учун ажойиб имконият!
11:44 / 12.11.2016