21:41 / 16.11.2018
6999

Азар бир кўрсаткич бўйича топ-5 лигалар етакчиси

Фото: Getty Images

WhoScored статистика портали рақиб жарима майдони яқинида аниқ узатма амалга оширувчи энг яхши футболчилар ҳақидаги маълумот билан ўртоқлашди.

Европанинг топ-5 лигалари ичида бу кўрсаткич бўйича «Челси»нинг бельгиялик яримҳимоячиси Эден Азар пешқадам экани маълум бўлди. Унинг ҳисобида 317та аниқ узатма бор.

2-ўринда «Барселона» ҳужумчиси Лео Месси боряпти – 285та узатма. «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Давид Силва 275та узатма билан кучли учликни якунлаб берган.

Top