TransUzbekistan кўргазмасида ГАЗ янги моделларнинг тақдимотини ўтказди
14 ноябрь куни «Ўзэкспомарказ»да транспорт ва логистика кўргазмасида янги автомобилларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Россияда махсус техника ва юк автомобиллар ишлаб чиқарадиган ГАЗ автокорхонаси TransUzbekistan2018 кўргазмасида янги моделларни тақдим этди.
Энди Ўзбекистон ҳудудида компаниянинг ҳар қандай бизнес учун мўлжалланган моделларининг тўлиқ туркуми тақдим этилган. ГАЗ модернизация қилинган янги линейкадаги, хавфсиз, кенг функционал ва қулай бўлган юк ташувчи автомобиллар туркуми ҳисобланган «ГАЗельNEXT»ни ҳам тақдим қилди. Машина ўзида замонавий ташқи кўриниш ва интерьер билан бирга қулай ҳайдовчилик кабинаси ва енгил бошқарувни уйғунлаштира олган. Бундай натижаларга жаҳон стандартлари асосида конструкторлик ечимлар эвазига эришилди.
Хусусан, кўргазмага ташриф буюрганларнинг эътиборини «ГАЗельNext» шассисида қурилган, 4,6 тонна юк учун мўлжалланган икки фургон-рефрижератор тортди. Автомобилларнинг конструкторлик ечимларига орқа мостнинг «спайсер» типи, тормознинг барча ғилдиракларидаги дискли тўхтатиш туркуми ҳамда АБС, орқа борт платформаси кенгайтирилганини кўрсатиш мумкин.
Шунингдек, ўрта тоннали юк автомобили - «ГАЗон NEXT»нинг ҳам тақдимоти бўлиб ўтди. Умумий юк кўтариш имкони 10 тоннани ташкил қилган ушбу автомобилнинг база платформасида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган кенг автомобиллар ишлаб чиқарилади. Мазкур автомобилларда орқа қисмнинг пневматик подвескаси ўрнатилган бўлиб, у турли баландликлардан юк олиш ва тушириш имконини беради. Бундан ташқари, автомобилнинг ёмон йўлдаги ҳаракати давомида, унинг бир маромда ҳаракатланишига имкон беради.
Бундан ташқари, компания ташриф буюрувчиларга янги микроавтобус «ГАЗель Next»ни таништирди. Унинг хусусиятлари сифатида, янги ва замонавий кўриниш, бундан ташқари функционал ва фойдаланишда қулайлигини келтириш мумкин. Бундай машиналар шаҳар ичида ҳам, шаҳардан ташқаридаги йўналишлар учун ҳам қулай ҳисобланади. Унинг хусусиятлари ичида алоҳида ажратиб турадиган нарса – 19 ўринга мўлжалланган, баландлиги 190 см бўлган кенг салондир. Ҳайдовчилар панорама кўриш имкони ва қўшимча қулайликлардан фойдаланиб кўриши мумкин бўлади.
Махсус техника ичида, эътиборли модель – кўчма автодўкон бўлди. У ҳам магазин, ҳам кўчма фаст-фуд сифатида ишлаш имконини беради. Автодўкон махсус кузовга эга бўлиб, кўчма тарзда савдоларни ташкил қилишда ундан қулай фойдаланса бўлади. Автодўкон ичида бутун комплект техникалар ўрнатилган: музлатгич, витриналар, савдо қилиш учун махсус мебель ва зарурат туғилганда фойдаланса бўладиган махсус биотуалетга ҳам эга. Машинада барча қулайликлар аввалдан ўйланган, ҳатто ҳайдовчига қулайлик туғдириш учун мўлжалланган.
Михаил Бахтарин, Гирьковский автозаводининг маркетинг ва савдоларни ривожлантириш маркази бошлиғи шундай дейди: «Биз ушбу кўргазмада учинчи маротаба иштирок этиб, янги автомобилларимизни тақдим қилганимиздан бахтиёрмиз. Ўзбекистон ҳозирда тезкор суръатлар билан ривожланаётган пайтда, бизнесга кўмак бериш бизнинг мақсадимиздир. Бу йил TransUzbekistan кўргазмадаги иштирокдан ташқари, биз коммунал хўжаликда юк ташишларга бағишланган иккита конференция ҳам ташкил қилганмиз. Шунинг учун биз нафақат логистикада, балки коммунал соҳада ёрдами тегадиган автомобилларни ҳам тақдим этганмиз».
ГАЗ автомобиллари кенг функционалларга бой, ихчам ва чидамли, эгалик қилишдаги ҳамда фойдаланишдаги харажатлари камхарж. Компания сервис ва етказиб беришдаги кенг кўламли тармоққа эга ҳисобланади. ГАЗ моделларининг базасида 300дан ортиқ модификацияга эга махсус, тиббиёт ва ижтимоий аҳамиятга эга автомобиллар ишлаб чиқарилади.
ООО «Коммерческие автомобили – Группа ГАЗ», +70100573321, azgaz.ru
ООО «BEKOLE-BIZNES» — Горьковский автомобилларининг Ўзбекистондаги расмий дилери. ТХАЙ ва Янги Сергели чорраҳаси. Савдо бўлими: +998944059020
Реклама ҳуқуқи асосида