Жаҳон | 21:42 / 17.11.2018
25957
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг бой кишиси компанияси вақти келиб банкротга учрашини айтди

Amazon компаниясининг муваффақияти мижозлар ҳақида унутиш ва тин олиш учун сабаб бўлмаслиги лозим, деди компания раҳбари Жефф Безос ходимлар билан суҳбатда.

"Аслида, мен бир кун келиб Amazon муваффақиятсизликка учрашини айтмоқчиман. Amazon банкрот бўлади. Агарда йирик компанияларга назар ташласангиз, уларнинг умри 30 йилдан сал ошади, 100 йил эмас", деди Безос.

Безоснинг бу баёноти компаниянинг муваффақиятга эришиб турган бир вақтда ғалати туюлади.

Кейинги саккиз йил ичида Amazon ходимлари сони 20 бараварга кўпайди ва 600 мингдан ошиб кетди. Ўтган ҳафтада компания Нью-Йорк ва Вашингтонда ҳар бирида 25 мингтадан иш ўрни бўлган иккита штаб-квартирасини очишини эълон қилди.  

Шу йилнинг июлида Жефф Безос Bloomberg агентлигининг дунёнинг энг бой кишилари рўйхатида 150 млрд доллар бойлик билан биринчи ўринда жойлашган.

Мавзуга оид