«Robotics Lab» – фарзандларингиз учун робототехника курслари
Ёшликда олинган билим – тошга ўйилган нақш кабидир. Шу сабабли, ҳар бир ота-она ўз фарзандининг келажаги ҳақида қайғуриб, ёшликдан унинг яхши ва сифатли таълим олишига имконият яратиб беришга интилади.
Технологиялар ривожланган ҳозирги даврда робототехника истиқболли соҳалардан бири ҳисобланади. Агарда сиз фарзандингизда ушбу соҳага қизиқишни пайқаган бўлсангиз, унда «Robotics Lab» томонидан робототехника соҳасига қизиқувчи учун мўлжалланган ўқув курслари фарзандингиз учун айни муддао! Батафсил маълумотларни www.roboticslab.uz сайтидан ҳам олишингиз мумкин.
«Robotics Lab» томонидан ташкил этилган робототехника курсларига 5 ёшдан катта болалар қабул қилинади ва у ерда қуйидаги машғулотлар ўтказилади:
- Алгоритмлаш, дастурлаш ва робототехника;
- Математика ва физика асосларини ўргатиш, мантиқий масалаларни ечиш;
- 3D моделлаш ва маҳсулотни 3D принтердан чиқариш;
- Схематехника ва микроэлектроника;
- 2D ва 3D каби геометрик шаклларни ясаш, ҳамда мия чап ва ўнг ярим шарлари ривожланиши учун бармоқ машқлари;
- Япония методи бўйича ёш дастурчи ва робомуҳандисликка оид машғулотлар.
«Robotics Lab»даги машғулотлар фарзандингиз учун қандай фойда келтириши мумкин?
- Эътиборни ва хотирани кучайтиради;
- Мантиқий ва математик фикрлашни ривожлантиради;
- Бадиий, дизайн фикрлашни яхшилайди;
- Ўзига ишончни кучайтиради;
- Жамоада ва мустақил равишда ишлашни ўрганади;
- Болаларнинг аниқ фанларни ўзлаштириши осонлашади.
«Robotics Lab» машғулотлари натижасида болаларнинг ақлий қобилияти янада ривожланади, болаларга аниқ фанлар чуқур ўргатилади ва улар жаҳон олимпиадаларига тайёрланади ҳамда келажак касби – робототехника бўйича мутахассис бўлиш имкониятига эга бўлишади.
Биз билан боғланиш: @Robotics_Lab
Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани Бодомзор масжиди рўпарасида (Yapona Mama ресторани 2-қават)
Мўлжал: метронинг «Бодомзор» бекатидан 5 дақиқалик йўл.
Сайт: www.roboticslab.uz
Telegram канал: t.me/RoboticsLab
Телефонлар: +99833 970 10 70, +99890 970 10 70
Реклама ҳуқуқи асосида