Жаҳон | 13:10 / 18.11.2018
39704
2 дақиқада ўқилади

АҚШ армиясида жиддий муаммолар борлиги маълум бўлди

Фото: Loren Elliott/Reuters

АҚШ армияси ҳарбий хизматчилар етишмовчилигига дуч келган — ҳозирда уларнинг сони Иккинчи жаҳон уруши якунланганидан буён энг кам даражада. Экспертлар буни зудлик билан ҳал қилиш лозим бўлган жиддий муаммо дейишмоқда, акс ҳолда мамлакат бешта асосий таҳдид — Хитой, Россия, Эрон, Шимолий Корея ва терроризмга қарши кураша олмайди. Бу ҳақда National Interest журнали хабар қилмоқда.

Шунингдек, кўпроқ ресурс ва техника зарур, деб ҳисобламоқда мутахассислар. Мисол учун, АҚШ ҲДК миллий мудофаа стратегиясини амалга ошириши учун 355та кема керак, ҳозирда 286та кема мавжуд. ҲҲКга 386 эскадрилья зарур, аммо уларнинг сони 312тани ташкил этади. Пиёда қўшинларида 500 минг ўрнига 476 минг аскар хизмат қилмоқда.  

Журналнинг ёзишича, қўшинлар сони ва жанговар қудратига мудофаа харажатларининг қисқартирилиши сабаб бўлган. 2011 йилдан буён армияга ажратилган харажатлар 539 миллиард долларга камайган.

Аввалроқ АҚШ урушлар олиб бориш учун 5,9 триллион долларга яқин маблағ сарфлагани маълум қилинганди. Бунга нафақат Пентагон сарфлаган пуллар, балки «Давлат департаменти томонидан ажратилган уруш билан боғлиқ харажатлар» ҳам киради. 

Мавзуга оид