Ўзбекистон | 22:45 / 20.11.2018
37153
2 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда​

Фото: KUN.UZ

Шу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудлари бўйича илиқ ва беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда шамол кучайиши билан кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 о илиқ, кундуз кунлари 10-15 о илиқ, ёмғир пайтида эса 7-9 о илиқ атрофида бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет Kun.uz'га хабар берган.

Республика ҳудудларига дам олиш кунлари яна совуқ ғарбий ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Шанба куни баъзи жойларда совуқ ҳарорат фонида ёмғир ёғиши мумкин. Кундуз кунги ҳарорат 5-8 о илиқ, якшанба куни эса ёғингарчилик кутилмайди. Лекин совуқ ҳаво массалари таъсири сақланиб туради: ҳарорат кечалари 0-3 о совуққача пасайиши, кундузги ҳарорат эса 8-10 о илиқ атрофида бўлади.​

Ўтган ҳафта ноябрь ойи кузда кузги об-ҳаво шароити ноқулайлигини намойиш этишда давом этди.

Ҳафтанинг бошида республика ҳудудларига Россиянинг Европа ҳудудларидан бироз нам, лекин жуда совуқ ҳаво массалари кириб келди. Республика ҳудудлари бўйича бироз ёғингарчилик бўлди, бироқ ҳаво ҳароратининг пасайиши сезиларли бўлди, икки кун давомида ҳарорат 12-15о илиқдан 0-3о илиққача пасайди, кечалари эса термометр устуни 4-7о совуққача пасайди. Республика шимолида янада совуқ пайдо бўлган, кечалари ҳаво ҳарорати 10-13о совуққача пасайди.

Ҳафта ўртасида совуқ антициклон Ўзбекистон ҳудудларидан чекина бошлади, ва ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилди. Ўтган дам олиш кунларида кундузги ҳарорат 13-16о илиққача кўтарилди.

Мавзуга оид