Жаҳон | 22:40 / 21.11.2018
8830
1 дақиқада ўқилади

“Доктор Хаус” Британия империяси ордени кавалерига айланди

Фото: AP Photo/Chris Pizzello

Британиялик актёр Хью Лори Британия империясининг 3-даражали ордени кавалерига айланди. Бу ҳақда Британия қироллик уйи матбуот хизмати маълум қилди. 

59 ёшли Лори Буюк Британияда “Фрай ва Лори шоуси”, “Живс ва Вустер” каби комедик телесериаллардаги роллари туфайли танилган. Актёрга “Доктор Хаус” сериалидаги шифокор Грегори Хаус роли жаҳоншумул машҳурлик келтирган. 

Актёрни тақдирлаш маросими Букингем саройида бўлиб ўтган, унда қироллик оиласидан шаҳзода Чарльз иштирок этган.

Британия империяси ордени 1917 йилда қиролича Елизавета II’нинг бобоси – қирол Георг V томонидан таъсис этилган. Мукофот 5 та даражадан иборат бўлиб, улкан касбий ютуқлар, волонтёрлик фаолияти ва мамлакат нуфузини оширишдаги саъй-ҳаракатлар учун топширилади.