Жаҳон | 22:10 / 22.11.2018
83047
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг кучли армияларининг янги рейтинги тузилди

Мутахассислар дунёнинг энг кучли армияларининг янги рейтингини тузишди. Улар бунда 50 дан кўпроқ кўрсаткич, жумладан давлатнинг мавжуд қуроллари, мобилизация салоҳияти, саноатининг ривожланганлиги даражаси, табиий захиралари ва бошқа омилларни ҳисобга олишган. Рейтинг Business Insider нашри порталида эълон қилинган. 

Бунда устунликка ядро қуролига эга давлатлар ва НАТО аъзолари эга бўлганлар. Денгизга чиқишга эга бўлмаган давлатларнинг флоти йўқлиги учун баллар олиб ташланмаган. 

Рейтингга АҚШ етакчилик қилмоқда. Маълумотларга кўра, АҚШ ҳарбийлари сони 2 млнга яқинни (амалдаги ва захирадаги) ташкил қилади. АҚШ армиясида деярли 6 мингта танк, 13 мингдан кўпроқ самолёт, жумладан 2 мингта қирувчи, 415 та кема бор бўлиб, мудофаа бюджети 647 млрд долларни ташкил қилади.

2-ўринни Россия армияси эгаллаган. Унда 3,5 млн киши хизмат қилади. Порталнинг маълум қилишича, Россия армиясида 4 мингта самолёт, 20 мингдан кўпроқ танк ва 352 та кема бор. Ҳарбий бюджети эса 47 млрд долларни ташкил қилади.   

3-ўринга Хитой армияси қўйилган. Ушбу армияда 2,5 млндан кўпроқ киши хизмат қилади, ҳарбий самолётлари сони 3 мингтадан ошади. Шунингдек, Хитой армияси ихтиёрида 7,5 мингтадан кўпроқ танк ва 714 та кема бор. Ҳарбий бюджети 151 млрд долларни ташкил қилади. 

Етакчи ўнталикка, шунингдек, Ҳиндистон, Франция, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Туркия ва Германия киритилган.

Рейтингни тузишда Global Firepower сайтидан олинган маълумотлар инобатга олинган.

Мавзуга оид