Спорт | 23:10 / 22.11.2018
20833
1 дақиқада ўқилади

Серхио Рамоснинг оти жаҳон чемпиони бўлди

Серхио Рамос Испания терма жамоаси ўртоқлик ўйинларини жароҳати туфайли ўтказиб юборди. Бироқ, футболчи вақтини зое кетказмади.

Рамос қадрдон Севилья шаҳрида ўтказилган Salon Internacional del Caballo (SICAB) кўргазмасидаги пойгада оти билан иштирок этди. Унинг арғумоғи «Юкатан де Рамос» пойгада ғолиб чиқиб, жаҳон чемпиони бўлди.

«Реал» сардори отларни яхши кўриши билан ажралиб туради. У Андалусияда шахсий фермасига эга.

Мавзуга оид