Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Омонулла Мадаев: «Яқин-яқингача тил ҳақида айтганларимиз қирқиб ташланарди»
Таниқли фольклоршунос олим, филология фанлари номзоди Омонулла Мадаев «Kun.uz» мухбири билан суҳбат қурди.
Олим бугунги кунда ўзбек тилига нисбатан муносабат, жамиятдаги ўзгаришлар ва таълим тизими тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.
У ўзбек тилининг қадри ва унга эътибор ҳақида сўзларкан, давлат тилининг мақоми ва қадри ҳақида гапирилган аччиқ ҳақиқатлар яқин йилларгача «кесиб ташланиши» ҳолатлари кузатилгани, жонли эфир бўлмаслигига алоҳида тўхталиб ўтади.
Омонулла Мадаев билан суҳбатнинг иккинчи қисми тез кунда «Kun.uz»нинг YouTube ва Mover тармоқларидаги каналларига юкланади.
Youtube'да кўриш
Mover'да кўриш
Маълумот учун, Омонулла Мадаев 1942 йилнинг 20 майида Тошкент шаҳрида туғилган. 1964 йил Тошкент давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. 1958 йил Тошкент шаҳар 1- сонли мактаб-интернат ўқитувчиси, 1964 йил Тошкент шаҳар 82-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси сифатида ишлаган. 1966 йил ТошДУ Ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида ишлаган, 1982 йилдан Тошкент давлат университетининг ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида доцент лавозимида фаолият олиб борган.
Омонулла Мадаев Ўзбекистондаги абитуриентларни тайёрловчи илк дарсларни ташкил этган педагог бўлиб, маълум вақт Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети декани сифатида ҳам фаолият юритган.
Омонулла Мадаев ўзбек халқ оғзаки ижоди, адабиётшунослик ва педагогикага оид бир қатор дарсликлар муаллифи ҳисобланади.