Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазири: «Одамлар ўз ҳаётида давлатни минимал даражада ҳис этиши керак»
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири авж олган қоғозбозлик, айниқса турли даражада маълумотнома сўрашни камайтириш ҳақида Kun.uz'га ўз фикрини билдирди.
«Нимага айрим жараёнларда у ёки бу ҳужжатлар керак бўляпти? Нега 3та расм эмас, 2та расм топширилади, нимага ариза ёзиш керак, нега қандайдир маълумотномалар олиб келиш керак? Маҳалла ҳеч қачон берилаётган маълумотнома учун масъул бўлолмайди. У билмайди, ростдан ҳам яшаяптими ёки йўқ. Буни давлат мутасадди органлари билади. Шунинг учун, мана шу тартиб бекор қилинди», - дейди Русланбек Давлетов.
Видео: Tasi-IX
Видео: You Tube
Вазирга кўра, ҳар бир фуқаро «қадам»ини енгил босиши керак. Одамлар ўз ҳаётида давлатни минимал даражада ҳис этиши керак.
«Улар ўз оиласи билан бўлиши керак, қувончлари билан яшаши лозим. Ҳаёт шундай ўтсинки, давлат билан муносабат қилганда сезилмасин», - дейди Давлетов.
Адлия вазири тақдим этилаётган барча давлат хизматларини электрон шаклга ўтказишга тайёрлигини, аммо бу хизматлар ўз ўрнида аҳолига етиб бормаслиги мумкинлигини билдирди.
«Чунки, 50 фоиздан кўп аҳолимиз қишлоқ жойларда яшайди. Шунинг учун, биз, албатта, бугунги шароитни, бугунги Ўзбекистондаги мавжуд имкониятдан келиб чиқиб, ўзгаришларни қиламиз», - дея қўшимча қилади вазир.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 15 октябрдан давлат хизматлари кўрсатилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди:
- шахснинг яшаш жойи бўйича (прописка қилинганлиги) яшаётганлигини;
- шахснинг ишсизлигини;
- болани, ёлғиз шахсларни, пенсионерларни ва ногиронларни парвариш қилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- шахснинг тавсифномаси.
Эндиликда давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида шахснинг яшаш жойи бўйича (прописка қилинганлиги) яшаётганлигини ва унинг ишсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар зарур бўлса, мазкур маълумотлар давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тегишлича Ички ишлар вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги органларидан олинади.
Мавзуга оид
19:18 / 04.12.2024
Президент маслаҳатчилари таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Русланбек Давлетовнинг лавозими ўзгарди
22:35 / 15.11.2022
АҚШ Ўзбекистонда диний эркинликка доир қонунчилик халқаро стандартларга мослаштирилишига умид билдирди
12:33 / 15.11.2022
Русланбек Давлетов президент маслаҳатчиси этиб тайинланди
23:40 / 12.10.2022