Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Душанбе танаффус олди: савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши қолдирилди
Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг декабрь ойи ўрталарига мўлжалланган навбатдаги йиғилиши кейинги йилга қолдирилди.
Икки давлат бош вазирлари Коҳир Расулзода ва Абдулла Арипов ҳамраислигидаги комиссия йиғилиши келаси йилнинг биринчи чораги охирига кўчирилди. Бу ҳақда «АП» Тожикистон ҳукуматининг иқтисодий блокидаги манбага асосан хабар берди.
«Йиғилишни кечиктиришнинг сабаби шундаки, бугунги кунда Тошкент ва Душанбе ўртасида ҳал қилинмаган мунозарали масалалар мавжуд эмас, икки давлатнинг барча йўналиш ва соҳалардаги муносабатлари жадал ривожланиб бормоқда», - дея таъкидлаб ўтди манба.
Тожикистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми жорий йилнинг тўққиз ойида қарийб 218 миллион АҚШ долларини ташкил қилди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробарга кўп. Тожикистон ушбу даврда Ўзбекистонга 126,2 миллион долларлик товар етказиб берди ва Ўзбекистондан 91,7 миллион долларлик товар импорт қилди.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
17:52 / 04.12.2024