22:00 / 29.11.2018
10310

2018 йилнинг энг яхши мураббийлари аниқланди

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2018 йил якунига кўра, дунёнинг энг яхши мураббийларини эълон қилди.

Франция терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган Дидье Дешам 304 очко тўплади ва йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Иккинчи ўринни Хорватия терма жамоаси устози Златко Далич (198 очко), учинчи ўринни Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес (84) эгаллади.

Кучли ўнталикдан Станислав Черчесов (Россия терма жамоаси), Гарет Саутгейт (Англия), Оскар Табарес (Уругвай), Тите (Бразилия), Хосе Пекерман (Колумбия) ва Йоахим Лёв (Германия) ҳам жой олди.

Top