22:48 / 29.11.2018
9268

Зидан обрўли ташкилот совринини қўлга киритди

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2018 йил якунига кўра, дунёнинг энг яхши клуб мураббийларини эълон қилди.

Бош совринни «Реал» билан қаторасига учинчи марта Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган Зинедин Зидан қўлга киритди. Мавсум охирида клубни тарк этган франциялик мутахассис сўровномада 296 овоз тўплади.

Иккинчи ўринни «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп (109 овоз), учинчи ўринни «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола (105 овоз) эгаллади.

Сўровномада 90та мамлакатдан экспертлар қатнашди.

Top