Буэнос-Айресда G20 саммити очилди
Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда “Катта йигирматалик” саммити давлатлар етакчиларининг ишчи йиғилиши билан бошланди.
Йиғилишни гуруҳда раислик қилаётган Аргентина президенти Маурисио Макри очиб берди. Йиғилиш “Ҳалол ва барқарор келажак” шиори остида ўтади.
Германия канцлери Ангела Меркель самолёти билан юз берган муаммо сабабли саммитнинг биринчи кунини ўтказиб юборади. Таъкидланишича, канцлер Аргентинага 30 ноябрь кечки пайт етиб келади. Шу сабабли унинг АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой раиси Си Цзиньпин билан 30 ноябрга белгиланган учрашувлари бекор қилинди.
Саммитнинг асосий мавзуси анъанавий равишда савдо, рақамли иқтисодиёт, иқлим ўзгаришлари, барқарор ривожланиш ва гендер тенглик бўлади.
Бироқ АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо зиддиятлари саммитнинг муваффақиятли ўтишини шубҳа остига қўймоқда.
“Йигирматалик гуруҳи” (G20) глобал иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун мўлжалланган йирик форум ҳисобланади. G20 дунёнинг йирик ривожланган ва ривожланаётган давлатларини бирлаштиради, бу давлатлар ҳисобига дунё ялпи ички маҳсулотининг 85 фоизга яқини тўғри келади.
Мавзуга оид
19:47 / 17.08.2021
Коронавирус кенг ва тез тарқалишида бадавлат давлатлар айбдормиди?
02:50 / 27.11.2020
Аргентина пойтахтида Марадона мухлислари ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди
20:10 / 26.03.2020
G20 саммити тарихда биринчи марта виртуал тарзда ўтказилмоқда
20:43 / 28.06.2019