Буюк Британия ва Жанубий Корея сизни кутмоқда! Илм олиш, саёҳат ва чексиз имкониятлар
Сўнгги йилларда Европа ва Осиёнинг қатор ривожланган шаҳарларида ўзбекистонлик ёшларнинг таълим олиш кўрсаткичи ўсиб бормоқда. Улар орасида Англия ва бирлашган қиролликнинг пойтахти – Лондон ҳамда Жанубий Кореянинг Пусан шаҳарлари етакчи ўринни эгаллайди.
Албатта, ушбу шаҳарларда таълим олишнинг ўзига хос ёқимли жиҳатлари кўп. Жумладан, нуфузли университетларда олинган сифатли таълим талабаларга келгусида орзусидаги иш ўринларига эга бўлишга ёрдам берса, ушбу шаҳарлар ўз мафтункорлиги билан меҳмонларга бир умрга татигулик таассуротларни бериши шубҳасиз.
Лондон – Англиянинг энг йирик шаҳри. Шаҳарда ўтмиш ва замон руҳи уфуриб туради – монархия анъаналарининг асл ҳолда сақланиши тарихдан сўзласа, осмонўпар бинолардан иборат Сити бугунги кун тараққиётидан далолат беради. Лондон, шунингдек, инсоният қизиқишларининг икки шакли – молия ва футбол марказларидан бири ҳисобланади. Гарчи Кўҳна Қитъа сафига кирса-да, британияликлар, хусусан лондонликлар ўз оролларидаги қадимий пойтахтнинг ҳеч бир шаҳарга ўхшамайдиган, ўзига хос маскан эканлигини таъкидлашади. Турли миллатларга мансуб 9 миллионга яқин аҳоли яшайдиган Лондон шаҳри дунё зодагонларини ҳамиша оҳанрабодек тортиб келган.
Лондон университетлари ҳам бутун дунёда ўзининг таълим сифати билан алоҳида ажралиб туради. Университет битирувчилари эса энг қисқа вақт мобайнида ишга жойлашади.
Бу ерда, шунингдек, таълимга янгича ёндашув мавжуд бўлиб, унга кўра:
1. Талабалар таълим билан параллел равишда иш тажрибасига эга бўлади;
2. Талабалар ўқиш давомида фанларни аъло баҳолар билан якунласа, scholarship олиш имкониятига эга;
3. Университет ўқитувчилари орасида Nobel мукофоти лауреатлари ҳам бор;
4. Ўқув услуби чет эллик талабалар учун махсус мўлжалланган.
5.Талабаларга қўшимча ёрдам бўлиши сифатида, контрактни бўлиб тўлаш имкониятлари мавжуд.
❗️Талаб: IELTS 6.0(бакалавр) IELTS 6.5 (магистратура)
❗️IELTS сертификатига эга бўлмаган ёшлар учун ички имтиҳонлар мавжуд.
Пусан – Осиёнинг саёҳат қилиш учун мўлжалланган энг яхши жойларидан бири ҳисобланади. Жумладан, сайёҳлик йўналишидаги энг нуфузли ва энг оммабоп Lonely Planet нашрининг2018 йилги рейтингида шаҳар ана шу номни қўлга киритган. Пусан шаҳри меъморчилигида тарих ва тарихий шахсларнинг руҳияти уфуриб туради. Унинг яна бир ўзига хос жиҳати бу – тарихий саройлар.
Шаҳарга ташриф буюрган ва бу ердаги тарихий маросимларда иштирок этган сайёҳ муайян вақт давомида ўзини тарих қаърида ҳис этиши аниқ.
Пусан нафақат тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар сифатида, балки бутун дунё ёшлари интиладиган университетлари билан ҳам машҳурдир.
Жанубий Кореяда таълимнинг ўзига хос услуби ишлаб чиқилган. Жумладан: ушбу университетда таҳсил олиш давомида талабаларда:
1. Етакчи компанияларда амалиётлар ўтказиш;
2. Юқори технологик ускуналар билан жиҳозланган замонавий биноларда таҳсил олиш;
3. АҚШ, Буюк Британия, Канада, Хитой, Жанубий Африка мамлакатларидан келган профессионал педагоглардан таълим олиш;
4. Икки томонлама амал қилувчи дипломларга эга бўлиш имконияти мавжуд(ҳамкор университетлар: АҚШ, Хитой, Янги Зеландия, Австралия, Ирландия ва Япония).
IELTS сертификатига эга бўлмаган ёшлар учун тил курслари (Telex Visa) мавжуд.
Талаб этилади: IELTS 5.5 (бакалавр)IELTS 6.5 (магистратура)
❗️Scholarship (бакалавр)
Агар сизда ҳам Буюк Британия ва Жанубий Кореянинг нуфузли таълим даргоҳларида ўқиш ва унутилмас таассуротларга эга бўлиш истаги бўлса, бундай имкониятни бир неча йилдан буён Тошкентда ўз фаолиятини юритиб келаётган ADAM CONSULTING фирмаси тақдим этади.
Жанубий Кореяда ўқиш истагини билдирган аммо виза олишда муаммоларга дуч келаётган ёшларга виза масаласи тўлиқ ҳал қилиб берилади. Бунда ушбу ёшларга Telex Visa дастури таклиф этилади.
Telex Visa бу – Жанубий Корея иммиграция бошқармаси томонидан юбориладиган виза тури ҳисобланади. Бунда абитуриентларнинг элчихонада суҳбатдан ўтиши талаб қилинмайди.
Ҳозироқ биз билан боғланинг ва орзуларингиз сари илк қадамни қўйинг!
☎ Алоқа рақамлари:
+998 99 855-69-69;
+998 71 245-92-08;
Telegram: https://t.me/adamconsulting
Facebook: https://fb.com/adamconsult
Instagram: @adam_consulting
Email: info@gouni.uz
Вебсайт: www.gouni.uz
Манзил: Халқлар Дўстлиги саройи, “Наврўз” ресторани рўпарасида
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:53 / 06.10.2024
Ўқув маркази, китоб дўкони ва SMM: Икки йилда учта бизнес очган ёш тадбиркор ҳикояси
12:22 / 30.03.2024
“Қишлоқ ёшларини бир жойга жамладим” – 18 ёшли ўқув маркази раҳбари
18:35 / 26.06.2021
“Диплом билим даражаси эмас, ишлаш учун ҳужжат бўлиб қолди” — наманганлик Кембриж халқаро ўқитувчиси
08:04 / 25.06.2021