Жаҳон | 01:21 / 30.11.2018
28029
2 дақиқада ўқилади

Ҳинд океани тубида сирли шовқин қайд этилди

Фото: Остров Майотта. © iStock

2018 йил 11 ноябрда олимлар дунё океани тубида ғайриоддий шовқинни қайд қилишган. Бу ҳақда National Geographic телеканали хабар берди.

Сейсмик тўлқинлар манбаси Ҳинд океанидаги Майотта оролидан тахминан 24 км узоқликда бўлган. Тўлқинлар у ердан Африка, Жанубий Америка, Янги Зеландия, Канада ва Гавайи оролларигача етиб борган.  

Тебранишлар датчиклар томонидан бутун дунё бўйлаб қайд қилинган. “Ноодатий ва жуда паст частотали сигнал” тахминан ҳар 17 сонияда 20 дақиқа давомида такрорланган.

“Мен аввал бундай нарсага дуч келмаганман”, деб айтган Колумбия университети сейсмологи Горан Экстрем.

“Биз билмайдиган кўп нарсалар бор. Бу станцияларимизда қайд қилинган барча маълум сигналлардан мутлақ янгисидир”, деб айтган Франция геологик тадқиқотлар бюросининг сейсмик ва вулқон хатарлари бўлими раҳбари Николя Тейлфер.

Сирли шовқин манбаси Мадагаскар яқинидаги Майотта оролидан унча узоқ бўлмаган жойда бўлган.

Олимларнинг айтишича, бундай тебранишлар жуда кучли зилзилалардан кейин кузатилиши мумкин, бироқ яқин орада бундай зилзилалар кузатилмаган.

Тахминлардан бирига кўра, аномал сигнал Майотта яқинидаги сув ости вулқони отилиши билан боғланган бўлиши мумкин. Агар бу тахмин тасдиқланса, бу оролнинг ҳаракатланишини тушунтириши мумкин: GPSдан олинган маълумотларнинг кўрсатишича, Майотта ороли июлдан бошлаб шарққа 60 мм, жанубга 30 ммга силжиган.

Мавзуга оид