Light | 11:31 / 30.11.2018
37108
3 дақиқада ўқилади

Руҳшунос барча ота-оналар риоя қилиши зарур бўлган уч дақиқа қоидаси ҳақида айтиб берди

Ишдан кейин фарзандингиз билан қанча вақтни бирга ўтказасиз? Техник нуқтаи назардан унга кечки овқат тайёрлаш учун 30 дақиқа, китоб ўқиб бериш учун 15 дақиқа, уйқудан олдин ўпиб қўйишга эса бир неча лаҳзалар керак бўлади. Бироқ мутахассисларнинг фикрига кўра, булар орасида яна 3 дақиқалик фурсатлар борки, фарзандингиз учун уларнинг аҳамияти юқори. Уч дақиқа қоидаси ҳақида болалар билан ишлаш маркази раҳбари ва амалиётчи руҳшунос Наталия Сиротич ҳикоя қилади. Унинг сўзларига кўра, агар мазкур маслаҳатга амал қилсангиз, бола катта бўлганида ҳам унинг сизга бўлган меҳри сақланиб қолишига муваффақ бўласиз.

Фото: AdMe

Уч дақиқа қоидаси

Қоида фарзандингизни ҳар сафар худди анча пайтдан бери кўрмагандек кутиб олишдан (ҳатто айрилиқ бор-йўғи 5 дақиқа давом этган бўлса ҳам) иборат.

Бунда бола бўйига мос даражада чўккалаб, унга 3 дақиқа ажратиш ва уни қучоқлаб, йўқлигингизда нима содир бўлганини сўраш муҳим. Боғчадан олаётганда, мактабдан келаётганида, кутиб олиш вақтида, иш кунидан кейин уйга қайтганда бу қоидага амал қилиш айниқса аҳамиятга эга.

Фото: AdMe

Бу нима учун зарур?

Руҳшуноснинг фикрига кўра, сиз билан учрашганининг илк дақиқаларида бола унинг хотирасида муҳрланган барча маълумотни сизга тўкиб солади.

Уч дақиқа қоидасига бефарқлик боланинг характеридан келиб чиқиб фарқ қилиши мумкин. Кимдир ота-онасига воқеани ҳикоя қилаётганида муҳим деталларни айтмайди.

Бошқа бола эса кечки пайт ҳар бир факт, янги маълумотларгача ҳикоя қилади.

Фото: AdMe

Қўшимча тавсиялар

Уч дақиқа қоидаси кунда бола учун бор-йўғи 3 дақиқа ажратишни англатмайди. У фарзандингизни ҳар кўрганингизда унга 3 дақиқа вақт ажратиб, сизга айтмоқчи бўлган энг муҳим фикрларига қулоқ солишингиз зарурлигини талаб этади.

Шунингдек, бир-бирингизни тўлиқ тушунишингиз учун руҳшуносларнинг қуйидаги маслаҳатларидан фойдаланишингиз мумкин:

  • Ҳар куни иккалангиз учун қизиқ бўлган бирор машғулот билан шуғулланиш учун вақт танланг.
  • Болаларга уларни тинглашингизни намойиш этинг. Масалан, боладан эшитган маълумотни тўғри тушунганингизга ишонч ҳосил қилиш учун унинг сўзларини такрорланг.
  • Кучли ҳисларни юмшатинг. Ёлғон ҳайрат ҳиссини намойиш этманг.
  • Вақт ўтганидан кейин у билан бўлган суҳбатга қайтиб, болалар нима ҳақида айтиб берганлари эсингизда эканини кўрсатинг.
  • Узоқ ва бефойда баҳсларни четлаб ўтинг. Ҳатто улар сиз учун аниқ бўлган нарсалар устида бўлса ҳам. Бунинг ўрнига болаларга: “Яхши менинг фикримга қўшилмаслигингизни англадим” дея айтинг.

Сизнинг фарзандингиз билан кундалик учрашувларингиз қандай кечади?

Мавзуга оид