Light | 23:01 / 02.12.2018
32256
4 дақиқада ўқилади

Коммунал тўловларга қишда кўп пул сарфламаслик учун зарур бўлган 7 нарса

Куз нафақат совуқ кунлар, балки коммунал хизматлар учун тўловларни олиб келади. Бу материал билан танишгач, уйингизни иситиш ва хонадонингиздаги ёқимли ҳароратни сақлаш харажатларини камайтириш усуллари билан танишасиз.

Батарея ортидаги акс эттирувчи

Акс эттирувчи экран уйдаги иссиқликни тежайди. Уни тайёр ҳолда сотиб олиш ёки ўз қўлингиз билан ясашингиз мумкин. Бунинг учун зарқоғоз ёки полирексга ўхшайдиган материал керак бўлади. Ана бўлди. Батарея ортидаги деворга зарқоғозларни ёпиштиринг. Ана шу усул ёрдамида иссиқликни 3 марта кўпроқ тежайсиз.

Деразалар учун плёнка

Пластик деразалар учун махсус қувват тежайдиган плёнка ҳақида эшитмаганмисиз? Афсус! Бу жуда фойдали нарса. У иссиқлик йўқотилиши, қишда муз қавати ҳосил бўлишининг олиб, уйни зарарли ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади.

Кириш эшигини «иситиш»

Бу борада мутахассислар хизматидан фойдаланишга тўғри келади. Агар ўзингиз профессионал қурувчи бўлсангиз – омадли инсон экансиз. Акс ҳолда профессионалларга ишонч билдиришга тўғри келади.

 

Балконни «иситинг»

Агар балкони бўлган хонадонда яшасангиз, у орқали иссиқлик чиқиб кетишини билишингиз керак. Бу ҳолат юз бермаслиги учун уни ички тарафдан максимал даражада иситиш усулларидан фойдаланинг.

 

Уйни ташқи томондан иситиш усулларидан фойдаланиш

Айтиш жоизки, буни амалга ошириш арзон бўлмайди. Бироқ бир марта пул сарфлаб, узоқ йиллар давомида уйингиздаги иссиқликдан роҳатланасиз. Идеал кўриниш нафақат хонадон фасади, балки том, шунингдек, йўлак кириш эшигини ҳам иситиш усулларидан фойдаланишдан иборат. Натижа кутганингиздан ҳам аъло даражада бўлади – уйнинг барча хонадонларида иссиқлик сақланади. Бунда қўшнилар ёрдами талаб этилади. Бир ўзингиз учун уни амалга ошириш қийинчилик туғдиради.

Батареядаги иссиқликни бошқариш қурилмаси

Терморегулятор — жуда фойдали нарса. Уни ўрнатгач, ўзингиз хонадонингиздаги иссиқлик узатилиши даражасини назорат қилиш имконига эга бўласиз. Исиб кетдими – бироз камайтиринг ва иссиқлик учун ортиқча пул тўламанг. Қаҳратон кунлар бошландими – уни максимум даражага қўйинг ва совуқ қотманг.

Иситиш тизимидаги индивидуал ҳисоблагич

Бу қурилма у қадар қиммат эмас. Бироқ усиз дераза, эшикларда иссиқликни сақлаш усуллари, акс эттирувчиларни ўрнатиш ҳеч қандай маънога эга бўлмайди. Улар хонадондаги иссиқликни албатта сақлайди. Бироқ пулни тежаш имкони бўлмайди. Терморегуляторли иссиқлик ҳисоблагичи – тежамкорлик гарови.

Қаҳратон қиш кунлари келгунига қадар тураржойингиздаги ушбу бандларни албатта кўздан кечиринг. Қиш кунларида совуқда қолманг!

 

 

Мавзуга оид