Acıbadem кўп йўналишли клиникалар тармоғи барча тиббий йўналишлар бўйича ўта кенг хизматлар кўлами туфайли Туркияда ва ундан ташқари чет давлатларда ҳурмат қилинадиган эътиборга  сазовор брендга айланди. 21 та шифохона, 16 та поликлиника ва 4 та давлатни қамраб олиш – бу фақат бошланишидир.

Катталигига кўра жаҳонда иккинчи ўринда турган Acıbadem кўп йўналишли клиникалар тармоғи 1991 йилда тузилган бўлиб, энг янги инновацион жиҳозлари ва барча тиббий йўналишлар бўйича ўта кенг хизматлар кўлами туфайли Туркияда ва ундан ташқарида чет давлатларда ҳурмат қилинадиган эътиборга  сазовор брендга айланди. 

Фото: Acıbadem

Acıbadem шифохоналари энг илғор технологиялар билан жиҳозланганлигини айтиб бўлиб, Acıbadem Altunizade шифохонасидаги асаб жарроҳлиги нейрохирургия мутахассиси профессор Корай Оздуман, Гамма-пичоқ даволаш жараёни ҳақида қуйидаги маълумотни беради: “Гамма-пичоқ бош чаноқ мия ичидаги касалликларни даволаш учун ишлаб чиқилган ва яратилган муолажа бўлиб, мияда ва суякларда, қон томирларда ҳам, мия атрофидаги бошқа тўқималарда юзага келадиган  бузилишларни даволаш учун қўлланади. Тананинг бошқа қисмларида  юзага келган турли хил бузилишларни даволаш турли технологиялар қўлланишни талаб қилади. Одатда у метастатик саратон ўсмалари каби бош миянинг ёмон турдаги ўсмаларини даволашнинг биринчи даражали усули сифатида қўлланилаётган усул  бўлиб, қўшимча равишда, гамма-пичоқ имкониятлари шунингдек бош миянинг яхши сифатли ўсмаларини, артериовеноз мальформацияларни (АВМ), функционал бузилишларни ва кўз ичидаги ўсмаларни даволашда гамма-пичоқ қўлланилади.

Фото: Acıbadem

ГАММА-ПИЧОҚНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

  • Бош мия ўсмаларининг кўпчилик ҳолатларида очиқ операция жарроҳлик аралашуви зарур бўлмайди.
  • Муолажадан кейин ножўя таъсир бўлиши камаяди.
  • Умумий анестезия зарурияти йўқолади.
  • Беморлар даволаш ўтказилган куннинг ўзидаёқ уйига қайтишлари мумкин.
  • Тикланиш даври мавжуд эмас.
  • Муолажа бошда ҳеч қандай яраларни ҳосил қилмайди, из қолдирмайди.
  • Бошда сочлар олинмайди, ва сочлар тўкилиши ҳам юз бермайди.