Light | 22:36 / 05.12.2018
53423
2 дақиқада ўқилади

Олимлар оптимал уйқу қанча давом этиши кераклигини маълум қилишди

Фото: Depositphotos / AllaSerebrina

Соғлом уйқу суткасига 6 соатдан 8 соатгача давом этиши керак. Бу ҳақда олимлар халқаро гуруҳи маълум қилди. Уларнинг бу борадаги тадқиқоти Европа кардиологлар жамияти журналида чоп этилган.

Кузатувлар тахминан 8 йил давом этган, мутахассислар 35-70 ёшда бўлган 116 минг кишининг уйқуси кундаликларини таҳлил қилиб чиқишган. Натижада улар уйқунинг меъёридан кўп бўлиши юрак-томир касалликларидан ўлиш хавфининг ошиши билан боғлангани ҳақидаги хулосага келишган. 

Кунига 8 соатдан 9 соатгача ухлаган одамларда тавсия қилинган соат дам олганларга нисбатан ўлим хавфи 5 фоизга ошган. 9 соат 10 соатгача давом этадиган уйқу эса жиддий касалликлар ривожланиш эҳтимолини 17 фоизга, 10 соатдан кўпроқ ухлаш эса 41 фоизга оширган.

Олимларнинг айтишича, кундузги уйқу ҳам агар одам кечаси 6 соатдан кам ухласа, юрак касалликлари ривожланишига олиб келади. Бироқ уларнинг таъкидлашича, аксарият ҳолларда шу йўл билан тўйиб ухламаганлик компенсация қилинади ва кўрсаткич оптимал қийматларгача етади.

Мавзуга оид