Ўзбекистон ва Тожикистон ахборот соҳасида маслаҳатлашувлар ўтказди
2018 йилнинг 4-5 декабрь кунлари Душанбе шаҳрида ташқи сиёсий фаолиятни ёритиб бориш ва ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди бўлиб ўтди.
ТИВ хабарига кўра, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот, матбуот, таҳлил ва ташқи сиёсий режалаштириш бошқармаси бошлиғи Вафо Ниятбекзода Тожикистон томонига бошчилик қилди.
Маслаҳатлашувлар давомида оммавий дипломатия соҳасидаги фаолият бўйича тажриба алмашилди, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг ҳар томонлама ривожланаётган алоқалари нуқтайи назаридан икки давлат ахборот тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Кейинги маслаҳатлашувлар Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастурига мувофиқ 2019 йили Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024