Жаҳон | 15:08 / 13.12.2018
11588
1 дақиқада ўқилади
Тожикистонда "Богема рапсодияси" фильми намойиши тақиқланди
Иғвогарона саҳна кўринишлари мавжудлиги сабабли Тожикистонда "Богема рапсодияси" фильми намойиши тақиқланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Брайан Сингернинг "Богема рапсодияси" фильми Queen рок-гуруҳининг фаолияти, унинг инқирози ва муваффақиятлари ҳақидаги автобиографик фильмдир.
"Намойиш фильмда мавжуд бўлган иғвогарона саҳна кўринишлари сабабли тақиқланди", деб маълум қилган "Тожикфильм" қошидаги лицензия бериш комиссияси вакили.
Тожикистонда барча хорижий фильмлар намойишидан олдин "Тожикфильм" қошидаги лицензия бериш комиссиясидан рухсатнома олиши лозим.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024