Ўзбекистон металлургияси жаҳон экспертлари диққат марказида
Олмалиқ шаҳридаги “Москва пўлат ва қоришмалар институти — МИСиС” Миллий технологик тадқиқотлар университети филиалида Ўзбекистонда табиий ресурсларни қайта ишлаш жараёнлари самарадорлигини ошириш, шунингдек миллий металлургия соҳасини модернизация қилиш ва илм-фанни интеграция қилиш масалаларига бағишланган халқаро илмий амалий анжуман бўлиб ўтди.
Тадбир Россиянинг “МИСиС” Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ филиали ҳамда “Олмалиқ КМК” АЖ, шунингдек, “SFI Management” халқаро компанияси томонидан ташкил этилди.
Мазкур анжуманинг миқёси ва аҳамияти ҳақида унинг иштирокчилари таркиби сўзлаб беради. Унда жаҳоннинг турли тадқиқот муассасалари, ишлаб чиқариш бирлашмалари, шунингдек, Германия, Финландия, Хитой, Россия, Қозоғистон ҳамда МДҲнинг бошқа давлатлари металлургия корхоналаридан 80 дан ортиқ олим ва экспертлар иштирок этишди. Уларнинг орасида Россия фанлар академияси, Қозоғистон миллий фанлар академияси, “МИСиС” МТТУ, “Стальпроект”, “Металлургия ва бойитиш” институтлари, “Nord Engineering”, “Kanex Group”, “China ENFI Engineering Corporation”, “Норильский Никель” КМК, “Средазцветметэнерго” АЖ каби соҳанинг етакчи компаниялари вакиллари ва бошқалар бор.
Анжуман мобайнида экспертлар сўнгги йилларда президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида Ўзбекистоннинг металлургия соҳасида рўй берган ўзгаришлар, мамлакат корхоналарида замонавий автоматлаштирилган бошқарув тизимлари, ишлаб чиқариш технологиялари ҳамда соҳанинг жаҳондаги етакчи хорижий мамлакатлар илғор тажрибаси фаол ва муваффақиятли қўлланилаётганини юқори баҳолашди.
Экспертлар томонидан ҳам мамлакатимизда, ҳам хорижда металларни қайта ишлашни такомиллаштиришнинг замонавий тенденциялари кўриб чиқилди. Бу ҳолда Олмалик КМКнинг мис эритиш заводини янада ривожлантиришнинг концептуал англашуви бўйича дискурсга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, комбинатнинг ишлаб чиқариш циклига Ванюков жараёнини жорий этиш этиш бўйича муваффақиятли тажрибаси таҳлил қилинди. Унинг шарофати билан рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш самарадорлиги ошган, бўлинмаларнинг бир маромдаги ва барқарор фаолияти таъминланган, шунингдек меҳнат шароитлари ва экологик вазият яхшиланган.
Олимлар ва мутахассисларнинг фикрича Ванюков жараёнини жорий этиш металлургия соҳаси учун ҳамон ва ҳаттоки узоқ муддатли истиқболда ҳам долзарб бўлиб қолмоқда.
Ялпи йиғилишдан сўнг халқаро анжуман ўз ишини “МИСиС” МТТУ Олмалиқ филиали, шунингдек “Металлург” маданият саройига ташриф буюриш билан давом эттирди.