Жаҳон | 22:57 / 15.12.2018
16387
1 дақиқада ўқилади

Johnson&Johnson болалар упасининг зарарли эканини яширганликда айбланганидан сўнг 40 млрд доллар йўқотди

Фото: Raihana Asral/shutterstock.com

Американинг Johnson&Johnson компанияси 40 млрд долларга яқин капитализациясини йўқотди. Бу ҳақда CNBC ёзмоқда.

Бунга Reuters агентлигининг суриштируви сабаб бўлди. Нашрнинг таъкидлашича, J&J раҳбарлари ва юристлари 1971 йилдан 2000 йилгача бўлган муддатда ишлаб чиқарилган болалар упаси таркибида асбест мавжудлигини билишган. Компания вакиллари журналистларнинг хулосаларини ёлғон ва чалғитувчи деб аташди.

2018 йил июлда АҚШ суди J&J компанияси 22 нафар аёлга 4,7 млрд доллар товон тўлаши кераклиги ҳақида ҳукм чиқарди. Аёллар компаниянинг упаларидан ўнлаб йиллар давомида фойдаланиб келишгани учун саратон хасталигига чалинганликларини билдиришган. Даъвогарларнинг адвокатлари ҳам ўшанда компанияни ўз маҳсулотларининг зарарли эканини яширганликда айблаганди.

Мавзуга оид